26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тез тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда ўзгаришлар 1 майдан кучга киради

Тез тиббий ёрдам машиналари келишини узоқ кутиш ҳолатлари юзасидан тушаётган шикоятлар туфайли ва тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида Соғликни сақлаш вазирлиги 4-тоифали шошилинч тиббий ёрдам чақирувларига хизмат кўрсатувчи поликлиникаларда мобил бригадалар фаолияти қоидаларига ўзгартиришлар киритмоқда.

Ушбу ўзгаришлар жорий йил 1 майдан эътиборан кучга киради ва фуқароларнинг 103 тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиш ҳуқуқларини чекламайди.

4-тоифали шошилинч чақирувлар беморнинг ҳаётига таҳдид солмайдиган ва хавф туғдирмайдиган, аммо тиббий аралашувни талаб қиладиган ҳолатларга тегишли.

Хўш, 1 майдан нима ўзгаради:

● поликлиникалардаги мобил гуруҳлар иш вақти – соат 8:00 дан 20:00 гача фаолият юритади;

● инсон ҳаётига хавф туғдирмайдиган 4-тоифали шошилинч тиббий ёрдам чақирувлари (масалан, юқори қон босими, ҳароратнинг кўтарилиши, енгил жароҳатлар) поликлиникаларнинг иш вақтида тезкор бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бригадаларига йўналтирилади;

● соат 20:00дан кейин ва дам олиш кунларида барча қўнғироқлар, шу жумладан, 4-тоифа, аввалгидек, тез ёрдам бригадалари томонидан амалга оширилади.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, тез ёрдам чақирувларининг 50 фоиздан ортиғи шошилинчликнинг 4-тоифасига киради ва сурункали хасталикларнинг кучайиши билан боғлиқ. Эътироф этиш жоизки, бундай чақирувларга ҳаёти хавф остида турган беморларга йўналтириладиган захиралар йўлланади.

Ўзгартиришлар иш юкламасини қулайлаштиради, кутиш вақтларини қисқартиради ва бутун тез тиббий ёрдам тизимининг самарадорлигини оширади.

Эндиликда бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сайёр бригадалари қўнғироқлар бўйича чиқиб, беморларни уйларида режалаштирилган кўрикдан ҳам ўтказади. Бу фуқароларнинг соғлигини ўз вақтида назорат қилиш, айниқса, сурункали хасталикларга чалинган беморларнинг аҳволи ёмонлашганида тезкор чора кўриш имконини беради.

Ҳар 25 минг кишига биттадан сайёр бирламчи тиббий-санитария ёрдами бригадаси бириктирилади. 

Зарур ҳолларда бригада таркибига ихтисослашган мутахассислар киритилиши мумкин, хусусан, болаларга педиатр, катталарга эса кардиолог, невролог ва бошқа шифокорлар иштирокида ёрдам кўрсатилади. Бундай ёндашув юқори сифатли, манзилли тиббий ёрдамни таъминлайди.

Тез ёрдам чақириш тартиби ўзгаришсиз қолди – 103 рақамига қўнғироқ қилиш орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишлари мумкин. Тез ёрдам бригадасининг чақирув бўйича етиб келиш вақти 60 дақиқагача. Айрим тоифалар учун қуйидаги тартиб кўзда тутилган: биринчи тоифадаги қўнғироқлар учун 10 дақиқа, иккинчиси учун 15 дақиқа, учинчиси учун 30 дақиқа.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистондаги тез тиббий ёрдам хизматлари 2,1 миллиондан зиёд чақирувлар қабул қилди. Энг кўп мурожаатлар 4-даражали шошилинчлик тоифаси бўйича қайд этилган. Ҳисобот даврида муваффақиятли реанимация ёрдами кўрсаткичи 55,6 фоизгача ўсди, бу тез тиббий ёрдам сифатининг ижобий суръатини тасдиқлайди.

Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги маълум қилади – тез ёрдам бригадалари шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган ҳар бир фуқаро учун шай туради. Ўзгаришлар тизим самарадорлигини ошириш, кутиш вақтларини қисқартириш ва барча даражадаги тиббий хизматни яхшилашга қаратилган.

Шошилинч тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган ишлар ўз самарасини бермоқда.Натижада, аҳолининг “тез ёрдам”га ишончи ортмоқда.

Тез ёрдам бригадаси доим ёрдамга ошиқади. Шифокорлар, тиббиёт ходимларининг фаолияти мана шундай кунлар билан давом этаверади. Зеро, ҳар бир лаҳза бемор ҳаётини сақлаб қолишда муҳимдир. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-04-24, 22:33 105
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.