26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақбара олдида сакура гуллади

Туркий оламнинг маънавий пойтахти – Туркистонда Яссавий мақбараси ҳудудидаги ботаника боғида сакура дарахти гуллади. Ислом боғи асосида барпо этилган ушбу боғда 200 туп сакура дарахти, ноёб ниҳоллар ўтқазилган. 7,7 гектар ерда қарор топган ушбу ҳордиқ масканида яқин кунларда минглаб гилослар пушти, бинафша, оқ рангларда товланиб гуллаш арафасида.
Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Туркистон шаҳридаги қурилиш майдонларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ботаника боғида Германиядан махсус олиб келинган дарахт ва гул кўчатларининг 50дан зиёд тури ўтқазилган. Шу жумладан, манзарали дарахт кўчатлари ва турли гуллар, тут, чинор, дўлана, гуллар, атиргул ва лолалар.
Ушбу яшил ҳордиқ масканида баландлиги 1 метрдан ошмайдиган мингга яқин ёруғлик мосламалари алоҳида безак сифатида ўрнатилган.
Шунингдек, бу ерда манзарали сув ҳавзаси ва фавворалар барпо этилди.
Шаҳардаги янги истироҳат боғлари ва ҳордиқ масканларини оралаган вилоят ҳокими қурилиш ва таъмирлаш ишларини 10 кун ичида тўлиқ якунлашни топширди.
6 гектар майдонда жойлашган “Рамзлар майдони”да кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ерда 2 минг туп кўчатлар ўтқазилиб, чим ётқизилади.
Вилоят ҳокими шаҳардаги ушбу масканларнинг қурилиши белгиланган муддатдан кечикаётгани учун пудратчи компаниялар фаолиятини танқид остига олди.
Компания вакилларига барча ишларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш юзасидан кўрсатма берди.

2021-04-08, 04:02 153
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.