26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти ва ''China Railway'': Осиё – Европа ўртасидаги стратегик ҳамкорлик йўли очилмоқда

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Хитойнинг йирик компанияси – «China Railway Asia-Europe Construction Investment Co., Ltd» раҳбари Чжоу Хэйвэй билан расмий учрашув ўтказди. Мазкур компания муқаддам Астана шаҳридаги енгил темир йўл транспорти (LRT) лойиҳасида фаол иштирок этган ва эндиликда Туркистон вилоятида йирик сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш ниятида.

 Учрашув давомида томонлар минтақадаги инфратузилма йўналишларини ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Туркистон шаҳрининг шарқий айланма йўлини ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош ҳудуддан бошланадиган “Шардара – Арис” йўлини қуриш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Таъкидланганидек, ушбу транспорт даҳлизи халқаро транзит йўналишлари тармоғини кенгайтириш, минтақанинг логистик салоҳиятини ошириш ва қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

– Туркистон вилоятига хуш келибсиз! Бугун Қозоғистон ва Хитой ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама стратегик шериклик изчил ривожланмоқда. Давлатлар раҳбарларининг амалий нуқтаи-назари ва узоқ муддатли ҳамкорлиги туфайли минтақавий интеграция учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Туркистон – тарихий Буюк Ипак йўлида жойлашган, транспорт ва логистика соҳасида улкан салоҳиятга эга стратегик ҳудуд ҳисобланади. Ўзбекистон билан чегарадан Шардара ва Арисгача бўлган йўл қурилиши халқаро транзит салоҳиятига янги суръат бағишлайди. Биз мазкур лойиҳани амалга оширишда шароит яратишга ва ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Умид қиламизки, бу ҳамкорлик Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ишончнинг ёрқин намунаси бўлади, – деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, учрашувда Туркистон вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш лойиҳаси юзасидан амалий қадамлар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, «China Railway Asia-Europe Construction Investment Co., Ltd» компанияси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё ҳудудида сармоя ва қурилиш соҳаларида фаолият юритади. Транспорт, энергетика, кимё саноати ва инфратузилма йўналишларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш – компания фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Компания Қозоғистонда қатор йирик лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда.                 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-06-25, 23:36 32
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.