26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақа тараққиёти – депутатлар эътиборида

Саккизинчи чақириқ Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси ўтди. Сессия аввалида маслаҳат раиси янги тайинланган кадрларни депутатларга таништирди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Н. Кўшеров, вилоят ҳокимлиги аъзолари, шаҳар ва туман маслаҳатлари раислари, давлат идоралари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Сессияни вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов олиб борди. 

Кун тартибида 21та муҳим масала кўриб чиқилди. 

Жумладан, вилоят ҳокимлиги ва вилоят тафтиш комиссияси, энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, сафарбарлик тайёргарлиги, ҳудудий ва фуқаро мудофааси бошқармаси, ветеринария бошқармаси ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш, лицензия шартларига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Депутатлар кўтарилган масалалар бўйича фаол фикр билдириб, қарор лойиҳаларига тегишли таклиф ва тавсияларни бердилар.

Сессияда кадрлар таркибидаги ўзгаришларга мувофиқ, Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги қатор комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Сессия сўнггида вилоят ҳокими Н. Кўшеров йиғилиш иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, маслаҳат ишига муваффақиятлар тилади.

Туркистон вилояти маслаҳати, 2025-06-28, 03:02 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.