26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Матбуот соҳаси вакиллари мукофотланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, ОАВ соҳасида қуйидаги мукофотлар топширилди:

Қозоғистон Республикаси Президентининг ОАВ соҳасидаги мукофотлари:

Батирхан Талғат Садиқули – «Егемен Қазақстан» газетаси бош муҳаррири ўринбосари;

Қириқбаев Талғат Ешенули – «АЙҚЫН-ЛИТЕР» МЧБ директори;

Магер Юлия Дмитриевна – «Казахстанская правда» газетаси бўлим муҳаррири;

Тўқтамурат Армангүл – «Qazaqstan» телеканали муҳаррири.

Қозоғистон Республикаси Президентининг ОАВ соҳасидаги грантлари:

Бекқалиева Зарина Ўмирғалиқизи – «Kokshe» телеканали муҳаррири;

Қурмет-Раҳимова Кунсая – «Jibek Joly / Silk Way» телеканали мухбири;

Тленшиев Абай Сейфулла­ули – «Abay Live» YouTube канали муаллифи ва бошловчиси;

Шашкина Алина Александровна – «Tengrinewskz» сайти мухбири.

Тантанали тадбир иштирокчиларини касб байрами – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклар экан, Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев журналистика жамият ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари миллий журналистиканинг янгиликка интилиши, ижодкорлик ва тинчликпарварлик фикрлари билан ажралиб турадиган олижаноб анъаналарини алоҳида эътироф этди. Президент журналистика соҳасининг фидокор ва эл-юртга хизмат қилиб келаётган устозларига миннатдорчилик билдирди.                      

 

Akorda.kz, 2025-06-25, 22:59 25
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.