26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртбоши судья ва суд ходимларини табриклади

Қозоғистон Республикаси Президенти судьялар ва суд идоралари ходимларини касб байрами – Судьялар ва суд ходимлари куни муносабати билан самимий табриклади.

– Ҳурматли судьялар ва суд тизими ходимлари! Жорий йил мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий ва ҳуқуқий воқеликлар билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу йил мамлакат эгаменлиги, инсонлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам таянчи бўлмиш Қозоғистон Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Асосий Қонунимиз мустақиллик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Президент ўз нутқида қонун устуворлигини таъминлашда мустақил ва кучли суд тизимининг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади.

 – Мамлакатимизда “Қонун ва интизом” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш ва жамиятда адолат муҳитини таъминлаш учун суд тизимида босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 Стратегик аҳамиятга эга ушбу соҳани такомиллаштириш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда. Суд жараёнларини шаффоф ва самарали ташкил этиш, бошқарув тизимини замон талаблари асосида мақбуллаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш борасида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу орқали фуқароларнинг адолатли судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсад қилинган, – дея қайд этди Президент.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 июлдан жиноят, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича учта мустақил кассация суди фаолият бошлайди. Бу қадам фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида суд тизимининг меъёрий тартиблари салоҳиятини кучайтиради.

Давлат раҳбари, шунингдек, судьяларнинг юксак касбий малакаси, мустақил фикр ва ҳалолликка содиқ қолиши суд тизимига бўлган ишончнинг асосий омилларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.

– Сизнинг масъулиятли вазифаларингиз чуқур ҳуқуқий билим, фидойилик ва аввало қонун устуворлигига садоқатни талаб этади, саъй-ҳаракатларингиз “Адолатли Қозоғистон”ни барпо этишга хизмат қилади. Барчангизга соғлик-саломатлик, фаровонлик ва муваффақият тилайман, — деди Президент ўз табригида.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-06-25, 22:57 17
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.