26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти Абай вилояти ҳудудида замонавий кўргазма марказини қуриб беради

Семей шаҳрида “Туғилган юртингга байроғингни ўрнат!” шиори остида сармоявий анжуман ўтди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Парламенти ва Сенати депутатлари, маҳаллий ва хорижий сармоядорлар, Абай вилоятининг йирик тадбиркорлари, жамоат арбоблари ҳамда вилоят ҳокимликлари вакиллари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган “Абайга эҳтиром” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этишларини маълум қилдилар. 

Анжуманда Туркистон вилояти ҳокими девони раҳбари Еркебулан Даулбаев иштирок этиб, абайликларга туркистонликларнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

– Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг фармонига мувофиқ Абай вилояти ташкил этилди ва Семей шаҳри учун янги тарих бошланди. Бу янгилик Туркистон вилояти аҳли томонидан ҳам улкан мамнуният билан қарши олинди. Буюк мутафаккир Абай Қунанбаевнинг 180 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда “Абайга эҳтиром” тадбири бошлангани барчамиз учун фахрли воқеликдир. Барча вилоятлар каби Туркистон вилояти ҳам бу лойиҳада фаол иштирок этмоқда. Хусусан, биз Абай вилоятида замонавий кўргазма маркази қуриш ташаббусини илгари сурдик. Бу марказ муҳим тадбирлар ва йирик лойиҳаларни юксак даражада ўтказиш учун барча шароитларга эга бўлади, — деди Еркебулан Даулбаев.

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа Туркистон ва Абай вилоятлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, кўргазма марказининг қурилиши Абай вилоятининг маданий ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, миллий ва халқаро даражадаги муҳим тадбирларни ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратиши кутилмоқда.

2025-06-25, 23:35 22
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.