26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиётга юз бурган шаҳар

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули жорий йилнинг январь-май ойларида шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан махсус матбуот анжумани ўтказди.

Унда дастлаб оқова тизимини ривожлантириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Шаҳар ҳокими инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ қатор долзарб масалаларни қайд этди.

 Туркистон шаҳрида 2020-2025 йилларда оқава тизимини ривожлантириш борасида кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда умумий узунлиги 263,3 чақиримдан иборат оқава тизимини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар қаторига нафақат шаҳардаги магистрал тармоқлар, балки ички кўчалар ҳам киради. Лойиҳа доирасида шаҳардаги муҳандислик инфратузимасини тўлиқ қамраб олиш мақсадида қатор қурилиш иншоотларини барпо этиш режалаштирилган. Жумладан, 5та оқава сувни тозалаш иншооти, 21та оқава сув насос станцияси ва 4та оқимни назорат қилувчи қудуқ қурилиши кўзда тутилган. Мазкур иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши оқава қувватини ошириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.

Туркистон шаҳрида бугунги кунда 27та оқава тизим мавжуд. Уларнинг 7таси 1980 йилда, учтаси 2010 йил, 17таси 2014 йилда фойдаланишга берилган.

Амалдаги оқава қувурларининг узунлиги 401,6 чақиримни ташкил этади. Бу тизимларга 17 581 абонент уланган.

Шаҳарликларни тўлиқ оқава тизими билан таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда 13та иншоотнинг қурилиши олиб борилмоқда. Шу жумладан, 7та иншоот йил сўнгига қадар фойдаланишга топширилади. Бугунда оқава тизимининг қурилиши якунланган 159та кўчада асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Умумий узунлиги 44,6 чақирим бўлган 41та кўчада ўртача таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2024 йилда 47,1 чақирим автомобиль йўллари таъмирланиб, қониқарли йўллар улуши 50,3 фоизга етди. Бу борадаги ишлар натижасида 2025 йил охиригача кўрсаткични 66,7 фоизга етказиш режалаштирилган. 

 – Умуман олганда, шаҳарда инфратузилма соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Шаҳарни оқава тизими билан таъминлаш даражаси – 36,5 фоиз, ичимли сув билан таъминлаш даражаси – 100 фоизни ташкил этмоқда. Электр таъминоти – 99,5 фоиз. Табиий газ таъминоти эса 98 фоиз даражасида. Ушбу кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида қатор кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда, – деди шаҳар ҳокими.

Йил бошидан буён шаҳар ялпи минтақавий маҳсулоти 159,5 млрд. тенгени ташкил этиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичи 663,5 минг тенгега етди. Саноат соҳасида 40 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди, жумладан, қайта ишлаш саноатида – 25 млрд. тенге, қурилиш ишлари ҳажми – 299,3 млрд. тенге, фойдаланишга топширилган уй-жой майдони – 434,6 минг квадрат метрни ташкил этди. Савдо айланмаси 157,9 млрд. тенгега етди, асосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми эса 490 млрд. тенгега етди. 

Шунингдек, шаҳардаги махсус иқтисодий минтақада 9та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2956та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, саноат соҳасида 23та лойиҳа амалга оширилиб, 961 киши иш билан таъминланади. Белгиланган лойиҳалар доирасида хорижий ва маҳаллий сармоядорлар иштирокида йирик корхоналар барпо этилади.

2025 йилнинг дастлабки беш ойида Туркистонга 1,1 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Сайёҳлик соҳасига жалб қилинган сармоялар ҳажми 61,9 миллиард тенгега етди. Шаҳарда “Ҳунармандлар шаҳарчаси”, “Култўбе шаҳарчаси” каби сайёҳлик иншоотлари, аквапаркли меҳмонхона мажмуаси барпо этилмоқда. Шунингдек, 2025 йилда 12та янги мактаб фойдаланишга топширилади, 4та мактабда тубдан таъмирлаш, 7та мактабда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хусусий сармоя ҳисобидан 27 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган шифохона ва реабилитация маркази қурилиши жадал суръатларда юритилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-06-28, 03:01 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.