26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мардлар қўриқлайди ватанни

Қозоғистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Қасим-Жўмарт Тўқаев XI халқаро «Айбын» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғинининг очилиш маросимида иштирок этди.

Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони Алия Мўлдағулованинг 100 йиллик юбилейига бағишланган мазкур тадбир Қозоғистонда ҳар йили анъанавий равишда ўтказилади ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. 

Жорий йилги йиғинда Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон давлатларидан 800 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Президент ўз нутқида бу каби тадбирлар орқали ёшларда Ватанга муҳаббат, жасорат ва масъулият ҳисси мустаҳкамланишини таъкидлади.

– Халқимиз Буюк Ғалабага улкан ҳисса қўшди. 1 миллион 200 мингдан ортиқ юртдошимиз фронтга жўнаб кетди, уларнинг ярми қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Минглаб одамлар фронт ортида меҳнат қилиб, армияни озиқ-овқат, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлади. Қаҳрамонларимиз – уруш ва меҳнат фронтида фидокорона хизмат қилган инсонларни ҳеч қачон унутмаймиз, – деди Президент.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кескин ва хавфли даврда ана шундай тарихий ҳақиқатдан тўғри хулоса чиқариш, тинчлик қадрини чуқур англаш ёшларнинг бурчидир.

– Бугун дунёда зиддият ва низолар тобора кучайиб бормоқда. Бундай шароитда мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва англашув муҳим аҳамиятга эга. «Айбын» йиғини халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, – дея таъкидлади Қ. Тўқаев.

Президент ҳарбий хизмат шарафли бурч эканлигини, давлатимиз ёш авлоднинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

– Қудратли Армия – мустақиллик асоси ва барқарор тараққиёт гаровидир. Бугун сафда турган аскарлар – ҳақиқий ватанпарвар, жасур ва мустаҳкам иродали йигитлар. Қозоғистон Армиясининг келажаги сизларнинг қўлингизда! Адолатли ва Хавфсиз Қозоғистонни бунёд этадиган ҳам сизларсиз. Олий Бош қўмондон сифатида мен юртимизнинг билимли, садоқатли ва фидойи ёшларига ишонаман! Яқин кунларда сизларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятингиз синовдан ўтади. Ҳарбий хизмат қандай эканини ҳис қилиб, замонавий армиянинг илғор технологиялари билан танишасизлар. Ҳақиқий жангчи – фақат меҳнат, интизом ва масъулият билан ғалабага етади. Тактик ўйинлар давомида сизларга жасорат ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти зарур бўлади. Жамоада ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, бир-бирингизга ёрдам бериш талаб қилинади. Бугунги йиғинда Қозоғистон шарафини «Жас сарбаз» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг энг яхши вакиллари ҳимоя қилади. Ишончим комилки, ёшларимиз мусобақаларда ўз салоҳиятини намоён этиш билан бирга, халқимизнинг меҳмондўстлиги, очиқкўнгиллиги ва бағрикенглигини бутун дунёга муносиб тарзда намоён эта олади. Шу ерда сизлар янги кўникмаларни эгаллаб, садоқатли дўстлар топасизлар ва ёрқин таассуротлар билан қайтасизлар. Барчангизга омад тилайман! – деди Президент.                       

Akorda.kz., 2025-06-28, 02:09 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.