26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат хизматчилари муносиб тақдирланди

Туркистон шаҳрида Давлат хизматчилари кунига бағишланган тантанали тадбир ўтди. 

Унда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, давлат хизматчиларини касб байрами билан табриклади.

– Халққа хизмат қилиш – энг шарафли ва масъулиятли бурч. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев таъкидлаганидек: «Давлат хизматчисининг салоҳияти – мамлакатнинг салоҳияти, демакдир. Давлат хизматчиси бўлиш – ватанга садоқат ва бурчига содиқлик, демакдир». Ҳар биримиз бу талабга муносиб бўлишимиз шарт. Асосий вазифамиз – юрт ва халқ манфаатларини адолатпарварлик билан ҳимоя қилишдан иборат, – деди Нуралхан Кўшеров.

Айни пайтда вилоятдаги 501та давлат ташкилотида 6331 нафар давлат хизматчиси фаолият олиб бормоқда. Ўтган йили 231 нафар давлат хизматчиси лавозими оширилган. Бу эса мамлакатда жорий этилган меритократия – билим ва қобилият асосида хизмат пиллапояларидан кўтарилиш тизимининг самараси эканлигини намоён этди.

 Сиёсий ислоҳотлар натижасида давлат бошқарувида янги етакчилар пайдо бўлмоқда. 2021 йилдан буён вилоятда 210та қишлоқ аҳолиси ҳокимлари сайлов йўли билан сайланди. Улар орасида турли соҳалар вакиллари ҳам бор. Бу фуқаролар учун давлат хизмати соҳасида кенг имкониятлар очаётганидан далолат беради.

Минтақавий кадрлар захирасидан 32 нафар номзод танлаб олинган бўлиб, улардан 13 нафари ишга жойлаштирилган. Бу ҳолат давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар тизимли ва сифатли амалга оширилаётганини намоён этади.

 – Давлат хизмати – жамиятнинг инъикосидир. Халқнинг давлат ҳокимиятига ишончи айнан шу соҳа вакилларининг билим ва масъулият даражасига боғлиқ. Шу боис, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз вилоятнинг изчил тараққиётига бевосита таъсир кўрсатади. Барчангизга хизматда ва шахсий ҳаётда муваффақиятлар тилайман, – деди ҳоким.

Тантанали йиғилиш давомида давлат хизматига катта ҳисса қўшган фидойилар «Давлат хизмати фахрийси» ва «Энг яхши давлат хизматчиси» кўкрак нишони, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-06-25, 22:56 19
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.