26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк Дашт гулшанида садоланди тароналар...

Туркистон шаҳрида халқаро даражадаги  «Voice of Turan – 2025» Қозоқ қўшиқлари фестивали ўтди. Икки кун давом этган мусиқа байрамида дунёнинг 17 давлатидан ташриф буюрган иқтидорли хонандалар иштирок этиб, Қозоғистоннинг бой мусиқий меросини намоён этдилар. 

Фестивалда Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Татаристон, Бошқирдистон, Туркия, Тува, Тунис, Португалия, Руминия, Куба, Италия, Жанубий Африка, Сан-Марино, Эквадор, Индонезия ва Болгария каби мамлакатлардан келган санъаткорлар қозоқ мусиқасининг ёрқин намуналарини ижро этдилар. Улар Ақан сери, Шамши Қалдаяқов, Кенес Дуйсекеев ва Нурғиса Тлендиев каби таниқли бастакорларнинг асарларини тингловчиларга    жонли равишда етказдилар.

Тадбирни баҳолаш жараёнида Қозоғистоннинг машҳур санъат усталари, бастакорлар ва эстрада юлдузлари иштирок этди. 

Фестивалнинг энг юксак  мукофоти – Бош соврин  италиялик иқтидорли хонанда Винченцо Кантьеллога насиб этди.

Қўшиқ байрами нафақат Туркистонни мусиқа садоларига тўлдирди, балки қозоқ қўшиқлари салоҳияти чегара билмас куч эканини бутун дунёга яна бир карра  намоён этди. Мусиқий санъат, маданият ва маънавият байрами сифатида у миллий ва халқаро майдонда юксак ижобий таассурот қолдирди.

Ушбу муҳим маданий лойиҳа Туркистон шаҳрига вилоят маркази мақоми берилганига 7 йил тўлиши муносабати билан Туркистон вилояти ҳокимлиги шафелигида,  «Халқ ижоди ва маданият маркази» ташаббуси билан ташкил этилди.

2025-06-25, 23:33 19
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.