26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролик жамияти сари

12та жамоат кенгаши сайловолди дастури ижросига ҳисса қўшади

Туркистонда Nur Otan партияси вилоят филиали Сиёсий кенгаши бюросининг мажлиси ўтди. Уни Туркистон вилояти ҳокими, партиянинг вилоят филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев раислик қилиб, олиб борди.

Кун тартибида учта масала муҳокама қилинди. Улар – бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот йиғинлари ва ҳудудий, минтақавий партия филиалларининг ҳисобот бериш-сайлов анжуманларини ўтказиш муддатини тасдиқлаш, партиянинг сайловолди дастури йўналишлари бўйича ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари ва таркиби, низомларини тасдиқлаш масалалари.
Бундан ташқари, Nur Otan партияси вилоят филиалининг навбатдаги XLI ҳисобот-сайлов конференциясини чақириш масаласи муҳокама қилинди. Бюро аъзолари мазкур масалаларни тасдиқлаб, қарор қабул қилди. Унга мувофиқ, 19-23 апрель оралиғида бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғинлари, 26-30 апрель кунлари партиянинг ҳудудий филиалларида навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциялари онлайн шаклда ўтади.
Вилоят ҳокими, партия филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев Nur Otan партиясининг “Ўзгаришлар йўли: ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!” мавзуидаги сайловолди дастурини амалга ошириш йўналишидаги ишлар кучайтирилишини таъкидлади. Натижада, партия филиали қошидаги Жамоат кенгашлари сони ортиб, таркибига обрў-эътиборли фуқаролар киритилишини маълум қилди.
– Nur Otan партияси вилоят филиали қошида 12та Жамоат кенгаши тузилмоқда. Уларнинг таркибига 128 нафар минтақага, республикага таниқли, ишбилармон, фидойи шахслар киритилмоқда. Янгидан ташкил қилинган кенгашлар сайловолди дастурининг ижросини назорат қилиб, асосий масалаларнинг вақтида ҳал этилишига ҳисса қўшадилар, – деди Ўмирзақ Естайули.
Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев халққа берган ваъдалар устидан чиқиш, сайловчилар ишончи оқлаш – партиянинг устувор вазифаси эканини таъкидлади.
– Партия қошида тузилган Жамоат кенгашлари ғоялар ва фикрлар муҳокама қилинадиган майдонга айланди. Дастурлар ва режаларнинг сифатли ижросини назорат қилиб, вақтида ижро органларига муҳим таклифлар бера оладиган бундай кенгашлар фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, – дея Б. Тажибаев Жамоат кенгаши раисларини таништирди.
Жамоат кенгашлари вилоят маслаҳати депутатлари, партиянинг кадрлар захирасида турган номзодлар, жамоат ва партия фаоллари, зиёлилар, табиат жонкуярлари, нодавлат ташкилот, ОАВ, таълим, соғликни сақлаш ва бошқа соҳа вакилларидан иборат.
Вилоят бўйича партия филиаллари қошида 146та Жамоат кенгаши тузилган. Ундан 12таси вилоят партия филиали қошида бўлса, 134таси ҳудудий филиалларда фаолият юритади.
Туркистон вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев вилоятда партиянинг Йўл харитаси доирасида ишлар режага мувофиқ амалга оширилаётгани, сайловолди дастурини бажариш партия назоратида эканлигини таъкидлади.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон вилоятини ривожлантириш йўналишидаги тадбирлар суръатини оширишни топшириб, мажлисга якун ясади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-20, 00:40 114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.