26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Медиацияга устуворлик берилади

ҚРнинг янги маъмурий тартиб-таомил-процессуал кодексига мувофиқ, судьялар маъмурий ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга барча вазиятларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш ҳуқуқига эга. Яъни, суд келгусида маъмурий жараён иштирокчиларининг тушунтириш хатлари, аризалари, шикоят ва тақдим қилинган далиллари билан чекланиб қолмайди. Буни Туркистон вилоят судининг судьяси Аянбек Тўқсанбаев брифингда маълум қилди.
Шунингдек, мажлисда далолатномалар ва маъмурий ишга оид бошқа материаллар ҳам инобатга олинишини таъкидлади.
Кодекс 1 июлдан кучга киради.
– Суд фаолиятига жўшқинлик берадиган яна бир қонун – ўтган йил 29 июнь куни Президент имзолаган “ҚР маъмурий тартиб-таомил-процессуал кодекси”. Ушбу қонунга биноан судьяга янги ваколатлар берилган. Яъни, судья маъмурий ишнинг қонуний доирасида ўз фикрини билдириши мумкин. Аввалги қонунда судьяга бундай ҳуқуқ берилмаган эди. Шу боис, судья иш юзасидан ўз фикрини айтиши шарт эмас эди, – деди Аянбек Бекежанули.
Яна бир янгилик, суд ўз ташаббуси билан ёки маъмурий жараёнда иштирок этувчиларнинг асосли талабига биноан қўшимча материаллар ва далилларни тўплай олади.
Туркистон вилоят судининг судьяси Буркит Байдуллаевнинг айтишича, қонунда “Яраштириш таомили” кенг қўлланилади. Агар иш медиация йўли билан ҳал бўлса, икки томоннинг розилиги ёзма равишда тасдиқланади.
Агар битим шартлари қонунга зид бўлса, суд уни тасдиқламайди. Шунингдек, одамларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва ҳуқуқий манфаатларини бузадиган шартномаларга ҳам йўл қўйилмайди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-04-27, 00:25 423
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.