26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Она ва бола саломатлигига доимий эътибор

Юртнинг келажагини соғлом ва баркамол авлод белгилайди. Шу боис она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳар бир жамиятнинг устувор вазифаси сифатида қаралади.

Бу борада мамлакатимизда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятимизда ҳам ушбу йўналишда аниқ натижалар қайд этилмоқда. Она ва бола саломатлигини сақлаш – вилоят учун асосий ижтимоий устуворликлардан биридир. Бу йўналишда минтақада мажмуавий тадбирлар амалга оширилмоқда ва аниқ натижаларга эришилмоқда. Яқинда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтказилган йиғилишда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди. 

Вилоят аҳоли сони бугунги кунда 2,2 миллиондан ошди. Шу жумладан, 433 мингдан зиёди репродуктив ёшдаги аёллар сони, 900 мингга яқини 18 ёшгача бўлган болалар.

– Она ва бола саломатлиги, миллат келажаги ва барқарор тараққиётнинг асоси – жамиятнинг фаровонлиги ва келажагининг кўзгуси. Бу соҳада фақат рақам ва кўрсаткичлар эмас, балки аниқ ҳаётий натижалар муҳим. Тизимли назорат, малакали кадрлар, қулай ташхис ва замонавий технологиялар – бизнинг асосий воситамиз. Инфратузилма, мутахассислар, замонавий технология – барчаси ўзаро уйғун ишлаши лозим, – деди вилоят ҳокими. 

Демографик суръатлар соғликни сақлаш тизимидан юқори сифат ва самарадорликни талаб қилади. Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Асхан Байдувалиевнинг айтишича, сўнгги икки йилда она ва бола ўлими кўрсаткичи изчил камайиб бормоқда. Ушбу ижобий кўрсаткичлар профилактик чора-тадбирлар, перинатал ёрдам ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимидаги ижобий ўзгаришларнинг самарасидир. Айниқса, ҳомиладорлик пайтида уруғни эрта аниқлаш ва назорат қилиш – она ва бола ҳаёти сақлаб қолинаётгани қувонарли ҳолдир. Бугунги кунда минтақада перинатал скрининг билан қамров даражаси 88 фоизга етказилиб, халқаро андазаларга яқинлашмоқда. УТТ мутахассисларининг малакалари оширилиб, улардан 12 нафари Буюкбританиядаги Fetal Medicine Foundation (FMF) сертификатига эга бўлишди. Натижада, туғма касалликни эрта аниқлаш кўрсаткичи 4 фоизга ошди. 

Вилоятимизда яна бир лойиҳа – “Орзу қилган чақалоқ” дастури амалга оширилиши аниқ натижаларга эришишда ёрдам бермоқда. Бу лойиҳа туфайли бепуштлик билан боғлиқ муаммолар ечимини топмоқда.

Экстракорпорал уруғлантириш (ЭКО) хизматларидан самарали фойдаланиш натижасида, сўнгги 4 йил ичида 780 гўдак дунёга келди. Улар орасида 84 эгизак ва 2 нафар уч эгизакнинг туғилгани – тиббиётимиз имкониятларининг ёрқин самарасидир. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-03, 02:38 43
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.