26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байрамга тайёргарлик авжида

Миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва барқарорликнинг тимсолига айланган ҚХАнинг 30 йиллиги йил аввалидан буён ўзгача шукуҳ билан нишонланмоқда. Қутлуғ сана муносабати билан юртимизда кенг қамровли байрам тадбирлари, маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда. Айниқса, Қозоғистон ўзбеклари учун муҳим миллий байрамлардан бири – “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни”ни муносиб нишонлаш мақсадида қизғин тайёргарлик авжида.

Яқинда Шимкент шаҳрида ҚХАнинг 30 йиллиги доирасида Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида кенгаш аъзоларининг йиғилиши ўтди.

Тадбирни ҳамжамият раиси Икромжон Ҳошимжонов олиб борди. Тақдим қилинган режага кўра, Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамиятининг 30 йиллиги доирасида жорий йил 19-20 сентябрь кунлари икки муҳим тадбирни ўтказиш кўзда тутилган. Хусусан, 19 сентябрь куни “Дўстлик карвонида 30 йил: Дўстлик ҳамжамиятини миллатлараро муносабатлар ва жамоат тотувлигини ривожлантиришдаги роли” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ҳамда 20 сентябрь куни Шимкент шаҳридаги Марказий истироҳат боғида «Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни» байрами ўтказилади. Йиғилишда тадбирларни юксак савияда ўтказишга мутасадди масъуллар тайинланиб, вазифалар белгиланди.

Жорий йилги байрам алоҳида аҳамиятга эга ҳамда шонли сана доирасида ўзгача руҳда ўтиши жоиз. 

Хусусан, “Дўстлик карвонида 30 йил”, деб номланган китобни нашр этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Ҳамжамият қошидаги илмий кенгаш раиси Н. Алметов мазкур китобнинг мазмуни, муаллифлари ҳақида маълумот берди. Китобни нашрга тайёрлаш жараёнида республика, вилоятимизда истиқомат қиладиган ўзбек халқининг турмуш тарзи, маданияти ҳақида тарихий маълумотлар жамланди. 

Халқаро анжуманга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Н. Алметовга юкланди, ташкилий қўмита раиси, аъзолари белгиланди. Шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, ЕХҲТ, Ўзбекистондан меҳмонларни таклиф этиш режаланмоқда. Ҳамжамиятнинг 30 йиллиги доирасида анъанавий “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари” байрамини ўтказиш мақсадида Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Т. Нишонбоев раҳбарлигида 9 кишидан иборат ташкилий қўмита тузилди. Унга Шимкент, Астана, Қизилўрда, Туркистон вилоятларидан фаол аъзолар киритилди. 

Мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий тараққиётига ҳисса қўшган ҳамюртларимизни ҳамжамиятнинг 30 йиллик юбилей медали билан тақдирлаш масаласи ҳам мазкур йиғинда муҳокама қилинди. 

Тадбирда шунингдек, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг жорий йил иккинчи ярим йиллигига обунани уюшқоқли ўтказиш, муштарийлар сонини кўпайтириш, жойларда хайрия обунасини уюштириш, жамоатчи обуначиларни жалб этиш фикрлари ҳам қўллаб-қувватланди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-07-03, 01:21 53
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.