26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролар мурожаати – доимо эътиборда

Мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва амалда ҳал этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Шу мақсадда жойларда жамоатчилик қабуллари, фуқаролар билан бевосита учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. 

Шу кунларда Туркистон шаҳридаги «Очиқ ҳокимлик» қабулхонасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нурбўл Турашбеков фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди. Учрашувда вилоят аҳолисини ташвишлантираётган долзарб муаммолар тингланиб, соҳа раҳбарлари иштирокида уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Қабулда Туркистон ва Кентов шаҳарлари, Жетисай ва Тулкибош туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мулоқотда асосий эътибор ер масаласи, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларга қаратилиши билан аҳамиятли бўлди. Хусуан, туркистонлик фуқаро Марокко чигирткаларига қарши кураш бўйича ўзининг янги услубини таклиф қилди. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, жорий йилда вилоятда зараркунандаларга қарши 712 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш ишлари амалга оширилган. Айни пайтда фитосанитар ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

Туркистон шаҳрида яшовчи Б. Елекеев эса шаҳарнинг асосий кўчаларидан бирига автотураргоҳ барпо этиш учун ер ажратишни сўради. Бу масала юзасидан фуқарога шаҳарнинг Бош режасидан келиб чиқиб, мазкур ҳудудда автотураргоҳ учун ер ажратиш кўзда тутилмагани, тадбиркорлик мақсадида ерлар аукцион орқали тақдим этилиши тушунтирилди.

Қабулда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субсидиялари, тадбиркорлик учун ер ажратиш, солиқ тўлаш, фирибгарлик каби бир қатор масалалар кўтарилди. Нурбўл Турашбеков бу борада аниқ ҳуқуқий тушунчалар бериб, ер масаласидаги низолар фақат суд орқали ҳал этилиши, ҳокимлик ваколатидаги масалалар эса қонун доирасида кўриб чиқилиши таъкидланди.

Маълумот учун, «Очиқ ҳокимлик» қабулхонасида фуқаролар «eOtinish» ягона электрон базаси орқали ёки қабулхонага бевосита келиб, ёзма мурожаат қолдириш орқали шахсий қабулга ёзилишлари мумкин.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-04, 22:19 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.