26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодаси

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Бирлик, тотувлик ҳамда ҳамжиҳатликнинг 30 йили” мавзуидаги XXIX сессияси Элбоши Нурсултан Назарбаев раислигида ўтди


Сессияда 550дан зиёд делегат онлайн тарзда иштирок этди. Улар орасида барча вилоятлардан Ассамблея аъзолари, миллий ва минтақавий этномаданият бирлашмаларнинг раислари, парламент депутатлари, марказий ижроия органлари, сиёсий партиялар, диний бирлашмалар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, илмий ва ижодий зиёлилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бор.
Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирок этди.
Нурсултан Назарбаев Қозоғистон Халқи Aссамблеяси раҳбари лавозимини амалдаги Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевга топширди.
– «Элбоши тўғрисида» Конституциявий қонунга, «Ассамблея тўғрисида» қонунга мувофиқ, мен умр бўйи Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эгаман. Умуман олганда, мен доимо сизлар билан бирга бўламан. Бироқ, Ассамблеяни бошқариш билан боғлиқ қатор ваколатлар мамлакат Президентига юклатилган. Қозоғистон халқи Ассамблеяси амалдаги Президентнинг ёрдамчиси сифатида туриши керак, бошқа томондан, Давлат раҳбари ҳам Ассамблеяга таянади. Шунинг учун мен Ассамблеяга раислик қилиш ҳуқуқини Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевга топширишга қарор қилдим, – деди Нурсултан Назарбаев.

Akorda.kz, 2021-05-01, 05:08 312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.