26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табиий мувозанат бузилмасин!

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт дастури доирасида ҚР экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги «Саксовулни асрайлик!” тадбирини уюштирди.
Бугунги кунда экология билан боғлиқ муаммолар глобал кўриниш касб этиб, муайян шароитга мослашган бир бутун экотизим йўқолиб кетишига олиб келаётгани ва бунга, биринчи навбатда, инсон омиллари сабаб бўлаётгани жаҳон аҳлини ташвишга солмоқда. Чунончи, саксовулзорлар майдонининг қисқариб, қуриб кетишининг олдини олиш, табиатга етказилаётган салбий таъсирни камайтириш, энг муҳим, кечиктириб бўлмайдиган вазифа.
Учрашувнинг очилиш маросимида вилоят Табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси раҳбари Данияр Сеитов, ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот олами минтақавий инспекцияси раҳбари Бекжан Қалимбетов, БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги Доимий вакили ўринбосари Виталий Времиш ва бошқалар иштирок этди.
Қозоғистон Республикасининг 4,8 фоизини ўрмонлар ташкил қилади. Уларнинг ярмидан кўпроғи саксовулзордир. Тегишли қарорлар қабул қилинишига қарамай, мамлакатимизда саксовулзорлар камайиб бормоқда. Давлат муҳофазасидаги саксовулдан асосан ўтин сифатида фойдаланилмоқда.
– Қозоғистонда 6,7 млн. гектар майдонда саксовул ўсиб, майдони жиҳатдан дунёда биринчи ўринда туради. У экологик мувозанатнинг сақланишида муҳим ўрин тутади. Саксовулларнинг йўқолиб кетиши экология ва табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келади, – деди қўмита раиси Асхат Қайнарбеков. – Атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан бир қаторда, жамоат бирлашмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, республикамизда экологик муаммолар ва атроф-муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам бериш, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштирокининг фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, бу борада қабул қилинган қонунлар ҳамда қарорлар ижросини таъминлаш Қозоғистон Экологик ҳаракатининг бош мақсадидир.
“4 тонна қум” арт-иншооти – яқин атрофдаги чўлдан олиб келинган қум билан ёпилган уй. У саксовуллар кесилиши туфайли овулларни қум барханлари босишидан дарак беради. Унга “4 тонна қум” номининг берилиши бежиз эмас. Чунки, битта саксовул дарахти шунча қумни ушлаб қолиб, ерни тузли ботқоқ ва чўлга айланишдан асрайди.

2021-06-05, 02:48 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.