26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Август анжумани ўтди

Вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Туркистон вилояти таълим соҳаси ходимларининг “Билимли миллат – барқарор тараққиёт гарови” мавзуидаги август анжумани ўтди. Анъанага кўра янги ўқув йили арафасида ўтган вилоят ўқитувчиларининг август анжуманида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, янги ўқув йилидаги вазифалар сараланди. Кенгашда онлайн шаклда вилоятдаги устозлар ва ОАВ вакиллари қатнашди. Тадбирни очган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов туркистонликларни янги ўқув йили бошланиши билан қутлаб, мақсадларга тўхталди.
– Бугун – таълим бериш мазмуни, ўқувчи шахсияти ва педагог фаолиятига кўзқарашлар ўзгарган давр. Олдимизда юксак вазифалар турибди. Ҳукумат ва вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ, вилоятимизда янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ўқитувчилар мақомини юксалтириш ва моддий аҳволини яхшилаш республика даражасида кўтарилиб, “Педагоглар мақоми тўғрисида”ги қонун доирасида қатор ишлар қилинмоқда. Қадрли устозлар! Сизларнинг бугунги шогирдингиз – мамлакатимизнинг ёрқин келажаги. Янги ўқув йилининг муваффақиятлари, ютуқлари мўл, ижодкорликка тўла, қувончлари кўп бўлсин! – деди С. Қалқаманов.
Янги ўқув йилида 927та кундузги ўрта таълим муассасасида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланиб, уларда 516740 ўқувчи таълим олиши кутилмоқда. Мактабларда санитария меъёрларига қатъий риоя қилинади, улар дезинфекция воситалари билан таъминланган. 83897 нафар ўқитувчининг 71809 нафари (95,6 фоизи), техник ходимларнинг 27560 нафари (96,6 фоиз) вакцина олди. Мазкур кўрсаткич ўқиш бошлангунга қадар 100 фоизга етказилади.
2021-2022 ўқув йилига ота-оналар аризасига мувафиқ 47266 нафар бола 1-синфга қабулланди. Тадбирда янги ўқув йилининг ўзига хос янгиликларига тўхталган вилоят инсон салоҳияти бошқармаси раҳбари Рақимбек Жўлаев, жумладан шундай деди:
– 1 сентябрь – Билимлар куни мактаб остонасини биринчи бор ҳатлаган ўқувчиларга Алифбе дарслиги тантанали равишда топширилади. Яна бир ўзгачалиги – ўқувчиларга мактабга нафақат мактаб кийимида, балки, мактабга хос кийимда келишига рухсат берилди.
Онлайн шаклда ўтган кенгашда таълим соҳасидаги янги технологиялар, илғор тажрибалар билан ўртоқлашишга келган 60 нафарга яқин меҳмонга сўз берилди. Кентов кўп соҳали коллежи битирувчиси, ёш мутахассис, уста, вилоят ва республика Worldskills чемпионатининг олтин медаль соҳиби Мақсат Талипхан, “Bilim Media Group” компаниясининг ижровий директори Санжар Кенжеханули, “Айқанат” таълим лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Сауле Жарқинбекова ва бошқалар маъруза қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-08-24, 04:11 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.