26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янгиланган Мақтааралда янгилик бисёр

Мақтаарал тумани, Мирзакент аҳоли манзилидаги янги кичик туманда 1200 ўринли мактаб қурилди. У яқин кунларда фойдаланишга топширилади. Ўтган йилги тошқиндан кейин 400га яқин оила кўчиб келган ушбу кичик туманда қад ростлаган мазкур билим даргоҳига бир неча вагон қурилиш ашёларини қўшни Ўзбекистон ёрдам сифатида етказиб берди. Мақтааралликлар билан учрашиб, бугунги шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазири, Президент маслаҳатчиси Т. Худойберганов ва ЎзР Сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев ташриф буюришди.
Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев ҳамроҳлигида аҳоли билан учрашган ўзбекистонлик олий мартабали меҳмон Турсинхон Худойберганов: “Эл-юртни тинч-омон, яхши янгиликлар билан кўриб турганимиздан бениҳоя хурсандмиз. Қийинчиликларни енгиб, бирлик ва меҳнат натижасида Мирзакент замонавий марказга айланибди. Барча хонадонларга муваффақият, қут-барака тилайман”, деди.
– Сиз билан яна учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Ўтган йилги офат қадрдон икки мамлакат учун талай машаққатларни етказгани маълум. Нохуш хабарни эшитган заҳоти ҚР Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Назарбаев, мамлакатимиз Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевларнинг бевосита назорати остида Мақтааралга давлат томонидан жадал ёрдам кўрсатилди. Бутун халқ оёққа туриб, жабрдийдаларга ёрдамга ошиқди. Ҳеч ким эътиборсиз қолмади. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун қўшни Ўзбекистондан ҳам ёрдам келиб, ҳамжиҳатликда меҳнат қилинди. Биродаримиз ўзбек халқи билан ёрқин лаҳзаларда ҳам, оғир кунларда ҳам доим биргамиз! – деди вилоят ҳокими Ў. Шўкеев.
Шу билан бирга ҳоким мирзачўлликларга оғир шароит юзага келганда бошқа жойларга кўчиб кетмай, қишлоқда қолгани учун миннатдорчилик билдирди.
 Мақтааралликларнинг турмуши фаровон бўлиши учун Ҳукумат раҳбари А. Маминнинг бевосита топшириғи билан хароба ётоқхона, эски болалар боғчаси, ҳаммом каби иншоотларда яшаб юрган 28 оилага ҳам янги кичик тумандан уй-жой берилди.
70 гектар майдонда қад ростлаган янги шаҳарчадаги 400та уйга аҳоли Женис, Жана турмис, Дўстиқ овулларидан кўчиб келди. Ҳозир у ерда барча инфратузилма мавжуд, одамлар фаровон яшашлари учун зарур барча шарт-шароитлар муҳайё.
 2020 йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг Сардоба сув омбори бузилиб, Мақтаарал тумани сув остида қолгани барчанинг ёдида.
Унинг оқибатларини бартараф этиш учун минтақага 3 ой ичида 30 млрд. тенгедан зиёд сармоя жалб этилди. Давлат хазинасидан ташқари, сахий тадбиркорлардан тортиб, оддий инсонларгача жабрланганларга баҳоли қудрат ёрдам кўрсатишди. Минглаб одамлар иш билан таъминланди. Мирзакентда учта қишлоқ аҳолиси учун янги кент қад ростлади. Мана бугун, ўша шаҳарча меҳмонларни қарши олмоқда, фаровон турмушини кўз-кўз қилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-07, 02:01 196
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.