26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Жон-болажон'' – 10 ёшда!

Туркистон вилоятида мактаб ва мактабгача таълим-тарбия муассасаларининг кўпайишига ҳисса қўшаётган тадбиркор Н. Сулаймоновнинг “Жон-болажон” болалар боғчаси ташкил топганининг 10 йиллиги нишонланди. Ота-оналар, болалар боғчаси тарбияланувчилари ва устозлари, кўплаб бошқа меҳмонлар иштирокида ўтган тадбир болажонлар ижросидаги куй ва қўшиқлар билан бошланди.
“Жон-болажон” болалар боғчаси 2011 йили 11 ноябрда илк бор эшигини очган эди. Унинг таъсисчиси Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, Шимкент шаҳрининг фахрий фуқароси, “Қурмет” орденининг соҳиби, таниқли тадбиркор Низомхон Сулаймоновдир.
Бугунги кунда бу масканда 400дан зиёд кичкинтойлар таълим-тарбия олишмоқда, жумладан, 70дан зиёд тарбиячи ва устоз меҳнат қилади.
Шўролар давридаги мактабгача тарбия муассасалари Мустақилликнинг дастлабки даврида фаолиятини тўхтатиб, жойларда болалар боғчалари билан таъминлаш масаласи муаммо эди. Уни бартараф этиш учун Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан “Балапан” дастури ишлаб чиқилди. Тадбиркорлар учун яратилган бу имкониятдан биринчилар қаторида оқилона фойдаланган Низомхон ака Сайрам даҳасида олтита болалар боғчасини қуриб, фойдаланишга топширди.
Ўша даврни эслар экан, Низомхон Сулаймонов болалар боғчасининг очилиш маросимига ташриф буюрган ҚР Бош вазири Карим Масимов билан учрашувини ҳаяжон билан сўзлаб берди:
– Муҳтарам меҳмон: “Қандай қийинчиликлар бор?» деб сўраганида, Сайрамда ишлаб чиқариш корхонлари йўқ экани, ота-оналар учун фарзандларининг боғчага келишига белгиланган тўлов миқдори келгусида бирмунча қийинчилик туғдиришини айтганман. Орадан кўп вақт ўтмай, хусусий болалар боғчаларини республика бюджетидан қисман молиялаштириш жорий қилинди, – деди у.
“Балапан” дастурини амалга ошириш доирасида Низомхон Сулаймонов ташаббус кўрсатиб, Сайрам ҳудудида “Жамолой она”, “Жон-болажон”, “Гул-Астана”, “Назира она”, “Сулаймон ота”, “Арофат”, Мирас мавзесида “Жаннатой она”, Сайрам туманидаги Қорабулоқ қишлоғида “Низомхон” болалар боғчаларини қурди. Ҳозирги кунда мазкур муассасаларда 3 мингдан зиёд кичкинтой таълим-тарбия олиб, мингга яқин устоз меҳнат қилмоқда.
Низомхон ака фақат болалар боғчаларини қуриш билан чекланиб қолмади. “Давлат-хусусий ҳамкорлиги тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунига мувофиқ барпо қилинган Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 1200 ўринли “Арофат”, “Мирас” мавзесидаги 1200 ўринли Абай Қунанбаев, Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғидаги 2400 ўринли Низомхон Сулаймонов, Шимкент шаҳрининг Темирйўлчилар мавзесидаги 1400 ўринли “Низамхан” хусусий мактаблари ҳам республикадаги қалдирғоч илм масканларидир.
Тадбирда сўз олган “Арофат” мактабининг директори Роза Пак Низомхон Сулаймонов ва Арофат Воҳид қизини сахийқалб инсонлар, дея таърифласа, Абай Қунанбаев номидаги ва “Низамхан” мактабларининг раҳбарлари Жанна Буркулова ва Юлия Корбан ҳам мана шундай олийжаноб инсон билан ишлаш бахтига муяссар бўлганликларидан мамнунликларини билдиришди. Болалар боғчасида ўтадиган барча тадбирларнинг фаол иштирокчиси, меҳнат фахрийси Дилора Азимова невараларининг барчаси мазкур даргоҳга қатнаётганини таъкидлаб, Сайрам даҳасида “Балапан” дастурини амалга оширишга баракали ҳисса қўшган Низомхон акага ота-оналар номидан самимий миннатдорчилик изҳор қилди.
Тадбир якунида Низомхон Сулаймонов “Жон-болажон” болалар боғчасида илк кунлардан фидокорона меҳнат қилиб келаётган Хотира Эралиева, Ойкарам Жамолова, Марина Расулхўжаева, Дилноза Шоюсупова, Гулминаз Гажиева, Лилия Андреева, Манзура Карибаева, Зулфия Жумабоева, Паризод Маҳкамбоева, Дилноза Ҳусанова, Нилуфар Назирова, Венера Ирисқулова, Севара Нурметова, Дилдора Ҳасанхонова, Зарина Алимбекова, Дилфуза Эрметова, Клара Меҳмонова, Шоира Насриддинова, Мамлакат Мадусмонова, Мавжуда Турсунхўжаева, Шаҳноза Қулматова, Сайёра Исахўжаева каби ходимларга самимий миннатдорчилик билдириб, уларни пул мукофоти билан тақдирлади.
“Жон-болажон” болалар боғчаси жамоасини ва таниқли тадбиркор, эл-юрт равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган Қозоғистоннинг фахрий қурувчиси Низомхон Сулаймоновни ушбу юбилей билан қутлаймиз!

Тасвирларда: тадбирдан лавҳалар.

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, 2021-12-04, 03:28 568
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.