26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровон Қозоғистонни бирга қурамиз!

– Давлатимизнинг асосий вазифаси – юртдошларимиз фаровонлиги ва яшаш тарзи сифатини юксалтириш. Адолатли рақобатни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, давлат қўлловлари чора-тадбирларининг шаффофлиги – янги иқтисодий йўналишнинг асосий таркибий қисми, – деб ёзади Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ўз Twitter саҳифасида.
“Ҳукуматнинг устуворлиги миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлмоғи жоиз. Кучли тенге ва пулнинг қадрсизланишига йўл қўймай, иқтисодий барқарор ўсиш, фуқаролар фаровонлигини ошириш ҳамда сармоядорлар ишончига эришиш мумкин эмас. Минтақавий номутаносибликларни бартараф этиш алоҳида эътиборни талаб қилади. Бандлик муаммосини ҳал этиб, мамлакатимизнинг барча вилоятларида ижтимоий ва маданий тараққиёт учун шароит яратиш керак. Минтақаларда етакчи хорижий олий ўқув юртлари филиаллари очилади”, деб ёзади ҚР Президенти.
Шунингдек, Президент минтақалар ўртасидаги тараққиёт камомадини кўпайтиришга эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтган.
“Умуммиллий “Қозоғистон халқига” жамғармаси фуқароларнинг аниқ муаммоларини ҳал этишга хизмат қилади. Жамғарма кам учрайдиган хасталикларга чалинган болаларни даволашга ёрдам бериб, ижтимоий ва маданий иншоотларнинг қурилишини молиялаштиради. Алмати шаҳрини қайта тиклаш учун маблағ ажратади.
Давлатимизнинг яхлитлиги, тинчлик ва тотувликни ҳамкорликда сақлаб қола олдик. Фуқароларимиз экстремистлар билан курашда ватанпарварлик ва бирликнинг тимсолини намоён этишди. Мамлакатимиз тараққиётнинг янги даврига қадам босди. Бу чинакам янгиланиш даври. Биз муваффақиятли ва фаровон Қозоғистонни бирга қурамиз!” дейди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

2022-01-15, 01:41 29
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.