26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президентининг навбатдан ташқари Мажлис ва маслаҳат депутатлари сайловини белгилаш тўғрисидаги БАЁНОТИ

Давлат раҳбари  Қасим-Жўмарт Тўқаев  навбатдан ташқари  Мажлис ва маслаҳат  депутатлари сайловини  белгилаш ҳақида  баёнот берди 

Ҳурматли ватандошлар!

Конституцияга мувофиқ, Парламент палаталари раислари ва Бош вазир билан маслаҳатлашган ҳолда, мен Мажлисни тарқатиш ва маслаҳатлар ваколатларини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги Фармонларни имзоладим. Депутатларга фаол ва самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдираман. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда Мажлис ва маслаҳат депутатлари фаол иштирок этди. Сайловчилар билан мунтазам учрашиб, энг чекка ҳудудларга сафар қилди. Шунингдек, жамоатчиликни ўйлантираётган долзарб масалаларни кўтариб, жамоатчилик билан бирга муҳокама қилди.

Ўйлайманки, янги сайланган депутатлар ишни шу зайлда давом эттириб, мамлакатимизни ҳар томонлама замонавийлаштиришга алоҳида суръат беради. Мажлисга навбатдан ташқари сайлов 2023 йил 19 март куни ўтади. Барча даражадаги маслаҳатларга сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Маълумки, ўтган йил кузидаги  нутқимда жорий йилнинг биринчи ярмида Мажлис ва маслаҳатларга сайловлар ўтказилишини эълон қилгандим. Яъни, бу ташаббус эълон қилингандан то сайловгача ярим йилдан кўпроқ вақт ўтади. Номзодларга, сиёсий партияларга мустақиллик йилларида ҳеч қачон сайловга тайёргарлик кўриш учун бу қадар кўп вақт берилмаган эди.

Мажлис ва маслаҳатларнинг навбатдан ташқари сайловлари конституциявий ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Бу ислоҳотларни халқимиз ўтган йилги референдумда қўллаб-қувватлаган эди. Натижада мамлакатимиз янги, адолатли ва рақобатга йўл очувчи тамойил асосида вакиллик ҳокимиятини яратишга ўтди.

Эндиликда Мажлис депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, қолган 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округларидан сайланади. Туманлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар маслаҳатлари депутатлари ҳам аралаш тизим бўйича сайланади. Депутатларнинг 50 фоизи бир мандатли тизим орқали, 50 фоизи партия рўйхати бўйича сайланади. Туманлар ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар маслаҳатлари сайловида эса фуқаролар бир мандатли сайлов округларидан номзодлар учун овоз беради. Шу тариқа, Мажлис ва маслаҳатлар янги тамойил бўйича шакллантирилади, натижада сайловчилар манфаатлари ҳам республика, ҳам ҳудудий миқёсда тўлиқ ҳимоя қилинади, ҳокимиятнинг вакиллик органларида кенг кўламли фикр-мулоҳазаларни билдириш имконияти пайдо бўлади. Бу фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Конституциявий ислоҳотлар доирасида сиёсий партияларни рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди. Хусусан, партия аъзолари сонига оид талаб ўзгарди. Унинг пастки чегараси тўрт баравар, яъни, 20 мингдан 5 мингга камайди. Ҳар бир ҳудудда партия вакилларининг сони камида 600 киши бўлиши керак эди, ҳозир эса 200 нафарга камайган. Ушбу ва бошқа тизимли чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда узоқ вақтдан буён илк бор бир қанча янги сиёсий партиялар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу билан бирга, сайлов бюллетенига «Мен ҳаммасига қаршиман» бандинининг киритилиши жуда муҳим қарор бўлди. Партияларнинг Парламентга кириши учун зарур бўлган энг кам овоз миқдори 7 фоиздан 5 фоизга камайди. Бу ҳам мамлакатимизни демократлаштириш йўлидаги ғоят муҳим қадамдир. Сайлов жараёнига жамиятнинг турли вакилларини имкон қадар кенгроқ жалб этиш мақсадида қонун ҳужжатларига бошқа янги ўзгартиришлар киритилди. Масалан, хотин-қизлар, ёшлар ва алоҳида эҳтиёжли фуқароларга депутатлик мандатининг 30 фоизини ажратиш қонун билан тасдиқланди. Буларнинг барчаси сиёсий рақобатни кучайтиради, сиёсий тизимнинг шаффофлигини таъминлайди. Бу сиёсатчиларнинг янги авлодини шакллантиришга ҳам замин яратади.

Сайловни ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий сайлов комиссиялари муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, барча сайлов жараёнлари сифатини ошириш мақсадида ҳудудий сайлов комиссиялари касбий асосда фаолият юритмоқда.

Марказий сайлов комиссияси ва Бош прокуратура томонидан галдаги сайловларнинг  қонун доирасида, адолатли ва ошкора ўтиши учун қатъий назорат ўрнатилади. Сайлов жараёни маҳаллий ва халқаро кузатувчилар томонидан диққат билан кузатилади. Шу ўринда фуқароларимизнинг кузатувчи сифатида фаол бўлишлари муҳим. Барча номзодлар ва партиялар, қонун ҳужжатларига мувофиқ, оммавий ахборот воситаларидан тенг фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Ишончим комилки, мазкур сайлов кампанияси юксак сиёсий маданиятни намоён этиб, жамиятимизни жипслаштиришга хизмат қилади.

Биз тараққиётнинг янги даврига қадам босдик. Қозоғистонда жадал ва ҳар томонлама янгиланиш жараёни давом этмоқда. Мазкур сайловлар жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар тимсоли сифатида сиёсий тизимимизни янада замонавийлаштиришга кучли таъсир кўрсатади.

Ҳозирда дунёда бундай кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошираётган давлатлар кўп эмас.

Мажлис ва маслаҳатларга сайловлар давлат институтларини қайта тиклашнинг якуний босқичи бўлиб, “Кучли Президент – ​​нуфузли Парламент – ​​ҳисобдор Ҳукумат” тамойилини янги мазмун билан бойитади.

Биз ягона давлат, ягона халқмиз ва Адолатли Қозоғистонни барпо этяпмиз. Бу йўлда биз турли қийинчиликларни енгиб ўтишимиз ва кўплаб муҳим вазифаларни биргаликда амалга оширишимиз керак.

Барчангизни фуқаролик масъулиятини намоён этишга, Мажлис ва маслаҳатларга сайловларда фаол иштирок этишга чақираман.

2023-01-21, 03:22 473
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.