26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Ҳиндистон университетининг филиали очилади

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Penn state (Пенсильвания) университетининг магистратура ва халқаро дастурлар декани Стивен Барнсни қабул қилди. Учрашувда университет филиалини очишнинг зарур шарт-шароитлар муҳокама қилинди, ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилди.

– Ҳозирги давр рақамлаштириш даври эканини инобатга олиб, вилоят ёшлари учун IТ йўналиши бўйича олий таълим муассасасини очиш зарурати пайдо бўлди. Шу боис Туркистонда IТ университетининг филиалини очиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қиламан. Ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланади, шуни маълум қиламанки, биз тегишли инфратузилмани тақдим этишга тайёрмиз. Ёшларимиз учун замонавий таълим муассасаси очишимиз, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароитлар яратишимиз керак, – деди Дархан Сатибалди.

Стивен Барнс Туркистоннинг тарихий аҳамияти ҳақида фикр юритиб, шаҳар равнақи ва вилоят раҳбари томонидан кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди.

– Мен Пенсилвания университетида ишлайман. Ҳиндистондаги Миллий суд экспертизаси университети билан яқин алоқадаман ва унинг асосчилари билан ҳамкорлик қиламан. Туркистонга ташрифимдан мақсад Ҳиндистоннинг етакчи таълим муассасаларидан бирининг филиалини очиш. Йўл ва бинолар қуриш осон, лекин билимли авлодни вояга етказиш, сифатли таълим тизимини ривожлантириш жуда оғир иш. Туркистонда ушбу таълим муассасаси филиалини очиш имконияти мавжуд. Агар махсус бино ажратилса, университет ўз филиалини очишга ва қозоғистонлик ўқитувчиларнинг малакасини оширишга тайёр, – деди Стивен Барнс.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди учрашув давомида билдирилган таклиф ва шарт-шароитлар тўлиқ таҳлил қилиниб, тегишли ишлар олиб борилиши, халқаро талабларга мос таълим муассасаси очишга кўмак кўрсатилишини айтди.

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги лойиҳа раҳбари Самғат Ермекбаев ушбу ташаббуснинг аҳамиятини таъкидлаб, самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилишига ишонч билдирди. Музокараларни давом эттириш мақсадида июнь ойида университет вакиллари Қозоғистонга ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, Миллий суд экспертизаси университети (National Forensic Sciences University) Ҳиндистондаги киберхавфсизлик, рақамли криминалистика ва суд экспертизаси йўналишлари борасида дунёдаги етакчи таълим муассасаларидан биридир. Олий ўқув юртида суд экспертизаси ва криминалистика соҳасидаги 14та факультетда 75та мутахассислик, шу жумладан, киберхавфсизлик, рақамли криминалистика йўналишида таълим берилади.

2023-04-18, 00:38 1642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.