26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Коллежларга 15 мингдан зиёд грант

Жорий йилда Туркистон вилоятидаги таълим муассасалари ва коллежларга давлат томонидан 15300та грант ажратилди. Эндиликда уларни тўлиқ ўзлаштириб, битирувчиларга етук билим бериш зарур. Ўқувчиларга давлат грантлари ҳақида ахборот бериш, тушунтириш муҳим. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Тажибаев раислигида ўтган мажлисда ўқувчилар, ёшларни давлат гранти билан қамраш борасидаги ишларни жонлантириш топширилди.

– Ўтган йили Туркистон вилоятида  махсус ўқув ўринларига 17 мингта грант ажратилган эди. Бироқ унинг анчаси ўзлаштирилмай қолди. Келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги керак. Жорий йилда 15300та грант ажратилди. Унинг 650тадан зиёди вилоят бюджетидан тиббиёт мутахассисларини тайёрлашга йўналтирилди. Коллежда грант асосида ўқийдиган талабаларга махсус таълим ва 30 минг тенге стипендия тўланади. Ушбу имкониятдан ёшларимиз фойдалансин. Вилоятимизда 52та коллеж бор.  Давлат буюртмасини таълим андазаларига, техник талабларга жавоб берадиган ўқув ўринларигина олади. Вилоятимизда жорий ўқув йилида 30 минг нафарга яқин ўқувчи мактабни тамомласа, 42 минг ўқувчи 9-синфни битиради. Биз демографик ўсиш, ўқувчилар сони, ишсизлик ва NEET тоифасидаги ёшлар сони бўйича ҳам республикада олдинги қатордамиз. Шу сабабли, ёшларга таълим бериб, касб эгасига айлантиришимиз зарур, – деди Б. Тажибаев.

Мажлисда таълим бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нуржан Нурлибаев техник ва касбий, ўрта таълимдан кейин мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган давлат буюртмаси ва грантларни ажратиш юзасидан маъруза қилди. 

Умуман олганда, жорий йилда ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш соҳалари учун 8375та грант, қишлоқ, ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва ветеринария соҳасига – 700та, санъат ва гуманитар соҳаларга – 275та, тадбиркорлик бошқарув ва ҳуқуқ соҳасига – 375та, рақамлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун 1950та грант ажратиш кўзланган.

2023-04-22, 04:06 1681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.