26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зиёси кенгнинг дунёси кенг

Сайрам тумани марказидаги Бобур номли умумий ўрта мактаб базасида, “Өрлеу” ҲЖ Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳридаги Малака ошириш институти бўлимида биз, муаллимлар “Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг фан ваколатини ривожлантириш” курси бўйича дарсларни бошладик.

Икки ҳафталик ўқув мобайнида устозимиз Маҳфуза Мусаева раҳбарлигида малака, маҳоратимизни орттиришимизга ишончим комил. Ўқитувчилар малакасини ошириш қайта тайёрлашнинг янги шаклини кенг тарқатишда яхши имкон яратди. Устозларга янги изланишлар зарурлигини аниқлаб, масъулиятини оширишга, шунингдек, ўқитиш самарадорлигини ошириш учун турли усуллардан фойдаланиб, жамият талабларига жавоб топишга муваффақ бўлишди.

Бундан ташқари, М. Мусаева ташаббуси билан 10-синф ўзбек адабиётига оид китоблар муаллифлари З. Тошева, туман инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими услубиятчиси У. Қурбонтоев ва ижодий ишлар гуруҳи аъзоси Соҳиба устоз билан учрашув ташкил этилди ва унда ўқитувчилар очиқ мулоқот шаклида суҳбат олиб боришди.

Албатта, ушбу ютуқларнинг асоси малака ошириш курсларининг ўқитувчиларга ижобий таъсири кўрсатишини ҳеч ким инкор эта олмайди. Таълим соҳасидаги ҳар бир ўқитувчи билимларини такомиллаштириш билан бирга, уни амалда қўллашда муваффақиятга эришишдан манфаатдор. Шу муносабат билан, айниқса, таълимни ривожлантириш бўйича ўқув-услубият марказларида функционал имкониятларни амалга оширишда услубиятчиларнинг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши муҳимдир. “Шогирд таълим олиши учун ўқитувчининг ўзи билимли бўлиши керак”, деган хулосага келдик.

Шундай экан, ҳар бир ўқитувчининг курс ва ундан кейинги ривожланиши ўрганилади. Албатта, замонавий жаҳон андазаларини тезлаштириш йўлида ижобий ўзгаришларни киритиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Улардан бири – жаҳон тажрибасини миллий ўзига хослигимизга астойдил жорий этишдир. 

Малака ошириш курсларини мактабдаги амалий машғулотлар ва тадқиқот соҳаси ўртасидаги олтин кўприк деб ҳам аташ мумкин. Шу сабабли, курсларда дарсликлардаги хатоликлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Мактаб ўқитувчиларидан олинган фикр-мулоҳазалар натижасида дарсликларнинг сифати аста-секин яхшиланмоқда. Бу ҳам малака ошириш ҳар икки томонга ҳам фойда келтиришини билдиради. Таълим доимий изланишлар туфайли ривожланади. 

Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий шаклланишнинг ўзига хос талаблари, танлови бўлади. Таълим соҳаси, шубҳасиз, ушбу талаб ва эҳтиёжларга мувофиқ авлодни ўқитиш ва тарбиялашни таъминлайди.

Бугунги мустақил давлатимизнинг келажаги билимли ва рақобатбардош авлодлар қўлида. Шундай экан, замон талабига мос авлод тарбиялашни ваколатли, билимли, масъулиятли устозларгина амалга ошира олади. 

Зокиржон АБДУҚОДИРОВ, 101-сонли умумий ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Сайрам тумани, 2023-06-30, 02:44 1489
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.