26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Е. ҚЎШАНОВ: ''Педагог мақоми тўғрисида''ги Қонун улуғвор мақсадлар учун хизмат қилади...''

Сайрам туманининг Манкент қишлоғида фаолият юритувчи “Ал Форобий УЎТМ” МЧБга ҚР Парламент Мажлиси ҳамда “AMANAT” партияси раиси Ерлан Қўшанов ташриф буюрди. Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, Шимкент шаҳри ҳамда Сайрам туманининг фахрий фуқароси, “Парасат” ва “Құрмет” орденлари соҳиби Низомхон Сулаймонов меҳмонга Сайрам туманида барпо этган еттита мактаб фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Жумладан, бугунги кунда Қорабулоқ қишлоғида 2020 йилдан буён фаолият юритаётган “Сайрам”, Манкент ва Оқсувкент қишлоқларида 2022 йили барпо этилган “А. Навоий УЎТМ”, “А. Мўлдағулова УЎТМ”, “Ал Форобий УЎТМ”, “А. Яссавий УЎТМ”, “Д. Қўнаев УЎТМ” ва “М. Авезов УЎТМ” МЧБларда 4 мингдан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.

Е. Қўшанов мазкур таълим маскани фаолияти билан танишиб, ўқувчиларнинг пухта билим  олишлари учун яратилган шароитга юксак баҳо берди. 

– Хизмат сафаримизни Туркистон вилоятидан бошладик, – деди у мактаб жамоаси билан мулоқот чоғида. – Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Яқинда Туркистон шаҳрида ўтган Миллий Қурултойда: “Адолатли Қозоғистонни адолатпарвар одамлар барпо этади”, деган эди. Низомхон аканинг бугунги кунда амалга ошираётган ишлари ушбу қанотли иборага мос ва ҳамоҳангдир. 

Ўзингиз гувоҳсиз, мамлакатимизда, айниқса, ёш авлод таълим-тарбиясига устувор аҳамият қаратилмоқда. Онам мактабда ўқитувчи бўлиб хизмат қилган. Педагог меҳнатининг машаққатларидан хабардорман, Иттифоқ даврида ўқитувчи юксак ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган. Хабарингиз бор, жорий йил “Педагог мақоми тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Мақсад – устозларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш.

Мажлис раиси Н. Сулаймоновнинг давлат-хусусий шериклиги доирасида амалга ошираётган бунёдкорлик фаолиятига юксак баҳо бериб, тадбиркорнинг ташаббуси бошқаларга ўрнак бўлиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у ўқитувчиларнинг маоши ошгани, бу меҳнат самарадорлигини юксалтириб, устозларнинг жамиятдаги мавқеи ҳамда обрў-эътиборини юксалтиришга таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Муассаса ўқитувчилари ташриф учун Ерлан Жаханулига миннатдорчилик билдиришди. 

– Низамхон Сулаймон ўғли – қаҳрамонимиз, – деди “Арофат” мактаби” МЧБ директори Рўза Пак. У меценатнинг рафиқаси Арофат Воҳид қизи билан бамаслаҳат таълим соҳасини ривожлантириш борасида салмоқли ва хайрли ишларни амалга ошираётганини таъкидлади. 

Учрашув якунида Е. Қўшанов жамоанинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилаб, мультимедиа тахта ва кийим-кечаклар совға қилди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-07-13, 00:57 1490
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.