26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳаётга айланган эзгу ниятлаp

Президент топшириғига кўра, Президент Маъмурияти томонидан иккита намунавий миллий лойиҳа – “Бадастир мактаб” ва “Қишлоқ соғликни сақлаш тизимини замонавийлаштириш” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Уларда аниқ вазифалар ҳамда амалга ошириш муддатлари белгиланган, шунингдек, улар аниқ натижаларга қаратилган.

“Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида янги қурилиш андазалари бўйича, замонавий анжом билан жиҳозланган 840 мингга яқин ўқувчи ўрни барпо этилади. Лойиҳа уч алмашинувли таълим масканлари, хароба мактаблар муаммоларини ҳал қилиб, таълим бериш шароитларини тенглаштиришга қаратилган.

Туркистон вилоятида “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 49 минг ўқувчига мўлжалланган 63та мактаб барпо этилади. Улардан 29тасининг қурилиши жорий йилда бошланиб, 2024 йилда якунланади. Қолган 34та мактабнинг қурилиши 2024 йилда бошланади. 

Ушбу кенг кўламли қурилиш ишлари муносабати билан вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг таклифига биноан миллий лойиҳани амалга ошириш алгоритми яратилди. Унга кўра, вилоятда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибига вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари, бошқарма раҳбарлари, ўринбосарлари, таълим ва инфратузилма соҳасига оид муассасалар вакиллари киритилди. Ишчи гуруҳ йиғилиши ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ҳар бир билим масканининг қурилиши қатъий назоратга олинган. Инфратузилма, муҳандислик тизимлари, ер, сув ва газ, электр таъминоти, ҳар бир долзарб муаммони ҳал этиш йўллари режалаштирилган ва аниқ ишлар амалга оширилмоқда. Ўқувчилар сони аниқланиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга устувор аҳамият қаратилади. Шу билан бирга, мактабларни лойиҳалаш, фойдаланилган қурилиш материаллари ва мебеллар учун ягона андаза қабул қилиниб, пудратчиларга йўлланди.

Тизимли ва тезкор ишлар натижасида 2023 йилда қурилиши режалаштирилган 29та мактабнинг 19таси учун ер участкалари ажратилди. Қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчи пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари аниқланди. «Samruk-Kazyna Construction» ҳиссадорлик жамияти томонидан 10та мактаб бўйича тендер ўтказилмоқда.

2023-07-18, 20:19 1573
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.