26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёзги таътил: мароқли ва мазмунли ҳордиқ

Мактаб ўқувчиларининг интиқлик билан кутилган ёзги таътилини уюшқоқли ўтказиш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар туфайли 2000 нафар жетисайлик ўқувчи оромгоҳларда дам олади.

Тўлебий туманидаги “Таугүл” оромгоҳида ёз бошидан буён 530 нафар бола ҳордиқ чиқарган бўлса, яна 360 болани жўнатиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 100 нафар бола “Қуаниш” оромгоҳида дам олмоқда.

Ушбу дам олиш масканларида болалар хавфсизлиги қатъий назоратга олиниб, кўнгилли руҳшунослар, республика миқёсидаги мутахассислар томонидан болаларга турли мавзуларда маслаҳатлар берилмоқда. Электр, ёнғин, йўлда ҳаракатланиш, ҳовузда сузиш, спорт майдонларида хавфсизлик бўйича йўриқномалар жорий этилмоқда.

Оромгоҳдаги болаларни даволаш-профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш мақсадида таомнома ва овқат сифати қатъий назорат қилинмоқда. Шунингдек, ҳамширалар ўқувчиларнинг келиш ва кетиш вақтида вазни ва бўйини ўлчаш, уларнинг соғлигини назорат қилиш, касаллик ҳолатида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмоқда. Болаларни жисмонан чиниқтириш мақсадида турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Дам олувчиларнинг онгу тафаккурини юксалтириш мақсадида турли адабий-мусиқий кечалар, маданий тадбирлар, маърифий ўйинлар, кўрик-танловлар уюштирилмоқда. Бундан ташқари, тоза ҳавода болаларни тетиклаштирадиган махсус сайр ва рақс кечалари йўлга қўйилган.

– Бугунги кунда оромгоҳда болаларнинг онгини маънавий жиҳатдан юксалтириш мақсадида турли спорт ўйинлари, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. 5 маҳал овқат берилади. Улар ёзги таътилни мароқли ўтказади ва бу янги ўқув йилига янги суръат бағишлайди, – дейди Жетисай тумани инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғазиза Шукирбаева.

***

Янги ўқув йили бошланишидан аввал Байдибек туманида 3 ойлик таътилни самарали ўтказиш мақсадида 1200 нафар бола оромгоҳга бориш истагини билдирган. Жорий йил 12 июндан эътиборан байдибеклик 10-15 ёшли 650 нафар бола Тўлебий туманидаги “Қуаниш” оромгоҳида бўлди. 24 июль куни яна 120 нафар бола боради. Қолган 430 нафар ўқувчи август ойида дам олади.

***

Ўтрор туманида болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиши учун Тулкибош тумани Келтемашат қишлоғидаги “Ўтрор” ёзги дам олиш оромгоҳида барча шароитлар яратилган. Бу ерда 900 нафар бола дам олади. Мафтункор оромгоҳда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида расм танловлари, эрталабки машқлар, флеш-моблар ташкил этилиб, болалар учун кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.

Оромгоҳда ўйин майдончалари, маданий тадбирлар ўтказиш маркази, чўмилиш учун сарҳовуз мавжуд. Таътилга чиққан болалар иссиқ овқат ва ухлаш жойлари билан таъминланган.

***

Тулкибош туманидаги “Жансая” оромгоҳида Саврон туманидан ташриф буюрган болаларнинг таътилини мароқли ва хавфсиз ўтказиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳозир бу ерда Саврон тумани инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимига қарашли таълим муассасаларидан 300 нафар бола дам олмоқда.

2023-07-18, 20:20 1858
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.