26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ихтирочилар танлови

Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг “Ёшлар имконият маркази” томонидан энг яхши инновациявий лойиҳалар танлови ўтди.

Унга 90га яқин иштирокчининг лойиҳаси қабул қилиниб, ғолиблар аниқланди.

Танловдан кўзланган мақсад – мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор тараққиётини таъминлайдиган энг яхши лойиҳа ва технологияларни аниқлаш, ёшларни илмий-инновациявий фаолиятга кенгроқ жалб этиш орқали уларнинг ижодий қобилиятини оширишдан иборат эди. 

– Танлов янги технологиялар соҳасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни аниқлаш, иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган илғор ва инновациявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Кўрик-танловнинг асосий мақсади – лойиҳа ихтирочиларига бизнес-режа тузишни ўргатиш, шунингдек, олимлар, муҳандис-техник ходимлар, ихтирочилар ва ёшларнинг инновациявий илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш эди, – дейди лойиҳа ташкилотчилари.

Танловда Рахим Қурманбаев “Сайёр шиномонтаж” лойиҳаси билан бош совринни қўлга киритса, Сейсембек Мейирлан 1-ўринни, Ердаулет Тўйбеков 2-ўринни, Фарид Ҳалимов 3-ўринни эгаллашди. Шунингдек, барча иштирокчиларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-08-01, 03:26 1679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.