26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Мактабга йўл'' тадбири 1 ой давом этади

Анъанага айланган “Мактабга йўл” тадбири жорий йилда “Яхшилик қил” шиори билан мамлакатимизнинг барча минтақаларида ўтказилмоқда.

Вилоят таълим бошқармасининг бўлим бошлиғи Айгул Қасимбекова ва Туркистон вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Самат Кўшкинбай иштирокида “Мактабга йўл” акциясининг боришига бағишланган брифинг ўтди.

Матбуот анжуманида Айгул Ерғалиқизи бугунги қизғин паллада янги ўқув йилига тайёргарлик кўраётган ота-оналар ва болаларга фуқаролик жамияти қандай ёрдам бериши мумкинлигини айтиб ўтди.

– Акция доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари фарзандларини мактабга тайёрлашга ёрдам кўрсатишда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши мумкин. Болаларнинг "Мактабга йўл"и улар учун қувончга тўла бўлиши керак. Бунинг учун ҳақиқий ғамхўрлик ва эътибор зарур. Акция ташкилотчилари: Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги, вилоятлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, таълим бошқармалари, болалар ҳуқуқлари бўйича ҳудудий вакиллар ҳамда вояга етмаганлар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар аъзолари ҳамда бошқа мутасадди шахслар. Жорий йилда 32 мингдан зиёд болага мажбурий таълим жамғармаси ҳисобидан 40 567 тенге миқдорида ёрдам кўрсатилади, – деди таълим бошқармаси вакили.

Брифингда маълум бўлганидек, туман ва шаҳар ҳокимликлари “Атамекен” Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, мактаб либослари ва ўқув материалларини аҳолига арзон нархларда тавсия этиш мақсадида ярмаркалар ўтказади.

Вилоят ҳудудида 4та корхона ва 5та хусусий тадбиркорлик субъекти ойига 15 мингта мактаб либоси тикиш имкониятига эга. Арис шаҳрида “Арай” ҳиссадорлик жамияти пойафзал тикиш билан шуғулланмоқда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-08-02, 22:38 1856
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.