26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Бирлик''да – янги мактаб

Туркистон шаҳрининг “Бирлик” кичик тумани раҳбари Тойир Абдувалиев ташкилотчилигида “Юқори Бирлик”да барпо этилаётган икки қаватли, 400 ўринли янги мактаб қурилиши билан танишдик. Тадбиркорлар – Тажибек Мусаев ҳамда Ержан Мустафаевлар ҳамкорлигида “Султан” МЧБ қурилишни жорий йил май ойида бошлаб, йил охиригача фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

Иншоотни Султонмурод Иброҳимов раҳбарлигидаги иккита бинокорлар бригадаси олиб бормоқда. “Жанубий Қозоғистон” газетаси бош муҳаррири Райимжон Алибоев, вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Саидмуродов, фаоллар Холмирза Исетов, Ҳусан Маҳкамбоевларнинг янги мактабга атоқли адиб, 1929 йили шу ҳудудда киндик қони томган Носир Фозилов номини бериш хусусидаги таклифларига Ержан Мустафаев ижобий жавоб бериб, адибнинг таржимаи ҳоли билан атрофлича танишганини, бу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Ўтган ойда “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти ташаббуси билан Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов номидан шаҳар ҳокими Нурбўл Абдисаттарули номига янгидан қурилаётган мактабга адиб Носир Фозилов номини бериш таклифи йўлланиб, ижобий жавоб олинган эди. Насиб этса, бу хайрли иш амалга ошадиган кунлар олис эмас. Таҳририят бу масалани ўз назоратига олган. Қурилиш ишлари билан танишар эканмиз, келажакда шу мактабга ўқишга келадиган, шу вақтгача олисга қатнаб ўқишган болакайларни тасвирга олдик. Уларнинг қувончи чексиз. Тойир Абдувалиевнинг таклифи билан доимий обуначимиз Худойберган Холметов барпо этган “Бирлик” тамаддихонасида қурувчилар ва меҳмонлар учун тушлик берилди. Айнан шу бинода 2018 йили январь ойида Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳомийлигида адиб Носир Фозилов хотирасига бағишланган халқаро тадбир ўтган, ҳозир мактаб қураётган тадбиркор, ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Тажибек Қалманули марҳум адибнинг умр йўлдоши Муборак опагага ҳамдардлик билдириб, шаҳар ҳокимлиги номидан эсдалик совғасини топширган эди...

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-08-12, 03:09 1776
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.