26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаблар фойдаланишга топширилди

Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, Қозоғистон Республикаси, Шимкент шаҳри ва Сайрам туманининг фахрий фуқароси “Құрмет” ҳамда “Парасат” орденлари соҳиби Низомхон Сулаймонов учун Билимлар куни алоҳида мазмунга эга. Мана, бир неча йилдирки, у ушбу санада “Давлат-хусусий шериклик” Қонуни доирасида барпо этган янги мактабларини фойдаланишга топширмоқда.

Ўтган йили Сайрам туманида етти ойда қад ростлаган “Сайрам”, А. Яссавий, Д. Қўнаев, А. Мўлдағулова, М. Ауезов, Ал Форобий, А. Навоий номли мактабларда эндиликда ёш авлодга сифатли таълим-тарбия берилмоқда.

Жорий йилда ҳам моҳир қурувчи ушбу анъанага содиқ ҳолда Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида беш ойда барпо этган янги учта мактабни фойдаланишга топширди. Дарҳақиқат, бир йилда 10та мактаб барпо этиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

А. Байтурсинов номли мактаб 3500 нафар ўқувчига мўлжалланган. Унинг очилиш маросимида иштирок этган Шимкент шаҳар маслаҳати раиси, “AMANAT” партияси шаҳар филиали раиси Б. Наримбетов Н. Сулаймоновнинг бунёдкорлик фаолиятини юқори баҳолаб, унга самимий миннатдорчилик билдирди. 

Тадбирда сўз олган “Оңтүстік Қазақстан” вилоят газетаси Директор-Бош муҳаррири Абай Балажан, меҳнат фахрийси Қувонч Абдураҳмоновлар таниқли тадбиркорнинг бунёдкорлик фаолиятини алоҳида таъкидладилар. Мовий тасма қирқилгач, Н. Сулаймонов мактаб директори Б. Нуралиевга рамзий калитни топширди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари илм масканини оралаб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, ҳар бир синф хонаси телевизор, компьютер, интерфаол лавҳалар билан жиҳозланган, шунингдек, ўқитувчилар, тиббиёт, руҳшунос ва логопед хоналари, қишки ҳовуз, жами 12та спорт ва 400 ўринли мажлис заллари, минг ўринли муҳташам ошхона мавжуд.

***

1 сентябрь куни ўтган “Туркистон” ва “Астана” мактабларининг очилиши маросимида маҳаллий ҳокимлик, мутасадди ташкилот вакиллари, меҳнат фахрийлари, таниқли устоз-мураббийлар, шунингдек, ота-оналар ва ўқувчилар иштирок этишди. Бир мавсумда 2000 нафар ўқувчига мўлжалланган мазкур мактаблар янги ўқув йилида тўлақонли фаолият юритишмоқда. 

“Астана” мактабининг очилишида сўз олган Қоратов тумани ҳокими Р. Мулкеманов, “Банкцентркредит” ҲЖ Шимкент филиали директори Абзал Қўжахметули, тошкентлик меҳмон Оловхон Сулаймоновлар барчани қутлаб, таълим масканининг фаолиятига муваффақиятлар тилашди. Мовий тасма қирқилгач, муассис Юлдуз Сулаймонова директор Зулфира Ортиқматовага рамзий калитни топширди.  

***

“Туркистон” мактабининг очилишига бағишланган тадбирда Енбекши тумани ҳокими Дўсбўл Асилбек, Қоратепа даҳаси тўбе бийи Абдумутал Исроилов, тиббиёт фанлари доктори Оловхон Сулаймоновлар барчани табриклаб, эзгу тилакларини билдиришди. Мовий тасма қирқилгач, мактаб раҳбари Ҳулкар Жамолова рамзий калитни муассис Садоқат Сулаймонованинг қўлидан қабул қилиб олди. 

Низомхон Сулаймон ўғлининг шу кунгача барпо этган 8та болалар боғчаси ва 13та мактабида ўн мингдан зиёд ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. Дарҳақиқат, Низомхон Сулаймоновдек таниқли тадбиркор ва саховатли инсоннинг бунёдкорлик фаолияти таҳсинга ва ҳурматга лойиқ. 

 

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-09-05, 06:09 2173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.