26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда – Туркий универсиада

Туркистонда ІІ Туркий Универсиада бошланди. Қардош мамлакатлар спортчилари иштирок этган мусобақанинг тантанали очилиш маросими “Карвон саройи” мажмуасининг “Show arena” биносида ташкил этилди.

Халқаро тадбир иштирокчиларига Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Сади Жафаров, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек ҳамда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди  муваффақият тилади.

– Туркий оламнинг маънавий пойтахти – муқаддас Туркистон шаҳрига хуш келибсиз! Сизни қучоқ очиб кутиб олган шаҳримиз қадимдан туркий оламнинг муҳим маркази бўлиб келган. Бу шаҳарда туркий оламнинг машҳур мутафаккири, буюк устоз Хожа Аҳмад Яссавий умргузаронлик қилган. Туркистон бир неча асрлар давомида Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган. Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ёнида 21 нафар қозоқ хони, султонлари ва қаҳрамонлари дафн этилган. Бугун қардош мамлакатларимизни мана шу муқаддас заминда кутиб олиш биз учун улкан шараф ва фахрдир. Туркий мамлакатларнинг иккинчи Универсиадаси юқори савиядаги халқаро мусобақага айланиб бормоқда. Бугун туркий оламнинг 6 давлатидан иқтидорли спортчилар ташриф буюрди. Мусобақа иштирокчиларига омад тилайман! Кўп асрлар давомида дунё тан олган эр Туркнинг авлодларисиз! 3 кун аввал пойтахтимиз Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг ўнинчи саммити ўтди. Унда қардош давлатлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди. Иккинчи Туркий Универсиадасининг мақсади ҳам шу. Биз барча қардош давлатлар билан ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. Туркий мамлакатларни бир-бирига яқинлаштирадиган йирик лойиҳаларни давом эттирамиз. Барчангизни Универсиада бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман! Ёшларимиз жаҳон мусобақаларида ҳамиша ғолиб бўлишсин! Туркий олам ғалаба қозонсин! 

Дархан Сатибалди Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарияти ҳамда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлигига мусобақани тарихий шаҳарда ўтказишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Мусобақанинг очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди. Даставвал “Спорт, спорт” номли хореографик театрлаштирилган композиция томошабинлар эътиборига ҳавола этилиб, “Бирдамлик маскани” саҳна кўриниши орқали туркий мамлакатларнинг бирлиги улуғланди. Вилоятнинг истеъдодли санъаткорлари ижросида ватанпарварлик руҳидаги, шу жумладан, “Қозоқ юрти”, “Туркистон”, “Ақ қурай”, “Турон даласи” каби қўшиқлари янгради.

Туркий универсиадада Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Венгрия, Қирғизистон ва Қозоғистондан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Улар шаҳмат, стол тенниси, волейбол, дзюдо, футзал, юнон-рум кураши, эркин кураш бўйича куч синашмоқда. Тадбир 10 ноябрга қадар давом этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-09, 03:58 2145
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.