26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролар билан мулоқот

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев бир гуруҳ фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди. Ҳоким муовини кўтарилган масалаларни жадал ҳал қилишга ҳаракат қилди. 

Жумладан, Тулкибош тумани, Т. Рисқулов қишлоғидан келган фуқаро туман марказий касалхонаси бош шифокорининг ҳаракатларидан шикоят қилди. Фаррошлик қилаётган фуқаронинг аризаси ҳозирги кунда текширилмоқда. Чунки у ушбу масала билан аввал ҳам мурожаат қилган эди.

Алмати шаҳридан келган ариза соҳиби шифокор сифатида хизмат кўрсатган отасининг номини Саврон туманидаги кўчалардан бирига  беришни сўраса, Туркистон шаҳри фуқароси мусиқа мактабини очиш (шахсий биноси бор)га ёрдам сўради. Қазиғуртлик фуқаро тумандаги мактабларда қоровул хизматига эълон қилинган танловга доир шикоят қилди. Тўлебий тумани фуқароси УВУда иштирок этиб,  ҳалок бўлган фахрийларни Қозоғистоннинг  тарихий  шахслари рўйхатига киритиш масаласини илгари сурди. 

Шахсий қабулда мутасадди бошқарма вакиллари иштирок этди. Вилоят ҳокими ўринбосари соҳа вакилларига баъзи масалаларни қонун доирасида кўриб, ижобий ҳал қилишни топширди.

2023-11-14, 20:05 883
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.