26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дўстлик уйи'' барпо этилмоқда

Туркистон шаҳрида “Дўстлик уйи” биносининг тамал тошини қўйиш маросими ўтиб, унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ҳамда вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги ташкилотлар раислари ва аъзолари иштирок этди. Қурилишни “INTEGRA CONSTRUCTION KZ” МЧБ компанияси амалга оширади. 

– ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 2021 йили октябрь ойида ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеяси Кенгашида Туркистон вилояти ҳокимлиги, Молия ва Миллий Иқтисодиёт вазирликларига Туркистон шаҳрида “Дўстлик уйи”ни барпо этиш юзасидан топшириқ берган эди. “Дўстлик уйи” – жамиятимиздаги тотувлик, тинчлик ва барқарорликнинг ёрқин ифодаси сифатида фаолият юритади. 

Эл бирлиги равнақига муносиб ҳисса қўшган Култегин бобомизнинг “Тотув элда тинчлик билан фаровонлик барқарор” деган ҳикматли сўзи бор. Бирлик ва тотувлик ҳамма даврларда мамлакатимиз барқарор тараққиётининг асоси бўлиб келган. Ҳамкорлик ва фидокорона меҳнатимиз ила Янги Қозоғистоннинг равнақига муносиб ҳисса қўшайлик, – деди Дархан Сатибалди. 

Вилоят ҳокими “Дўстлик уйи”нинг дастлабки ғиштини қалаб, қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажаришни топширди. 

Президент топшириғини амалга ошириш мақсадида Туркистон шаҳрининг маъмурий-тадбиркорлик марказида “Дўстлик уйи” биноси учун 1391,29 м2 майдон ажратилди. Қурилиш ишларини 2024 йил ноябрь ойида якунлаш режаланган. “MATAIBEKOV architects” МЧБ тўрт қаватли 3912, 29 квадрат метрли бино қурилиши учун лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлади. 

***

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида 5 ёшга тўлган, 11та этномаданият бирлашмалари фаолият юритаётган, ҳамда 50дан зиёд турли этнос вакиллари ягона чанғароқ остида умргузаронлик қилаётган минтақамиз маркази – Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи” қурилиши бошланиши тантанасида иштирок этиб, ўзбек миллати номидан барчани муборакбод этиш шарафига муяссар бўлганимдан беҳад хурсандман. ҚХА қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Сўзақбай Абдиқуловнинг эл бирлигини мадҳ этувчи дуои фотиҳаси барчамиз учун ҳам фахр, ҳам масъулиятдир. Осойишта, фаровон, порлоқ истиқболга ишонч мустаҳкам ҳаётимиз учун Президентимиз, вилоят ҳокимиятидан миннатдормиз. 

Давлатимиз мадҳиясида “Бирлиги ярашган мустақил элим бор” деган пурмаъно сатрлар ёдга тушади. Давлатимиз раҳбари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси, муҳтарам Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг оқилона сиёсати меваси бу. Ҳар биримиз давлатимизнинг тинчлик, тотувлик, ўзаро ҳамкорлик сиёсатини тарғиб қилиб, бунёдкорлик ишига муносиб ҳисса қўшайлик. Давлатимиз томонидан халқимиз тили, маданияти ва урф одатларига эҳтиром сифатида чоп этилаётган она тилимиздаги қадрдон нашр “Жанубий Қозоғистон”нинг келаси ярим йиллик обунасига 200 нусха кўламида ҳомийлик ҳиссамни қўшаман. Барча ҳамюртларимни шу умумхалқ ишига ҳисса қўшишга даъват этаман. 

Анжуманда обунада фаол Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Замир Муҳаммаджонов, Кентов шаҳар масалаҳати депутати Беҳзод Ҳабибовлар ҳам фаол иштирок этишди.

Райимжон Қўчқоров, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари, “Үлес” хайрия жамғармаси раиси, ҚР Президентининг “Жомарт жан” мукофоти соҳиби, 2023-11-25, 03:43 1033
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.