26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободлик кўнгилдан бошланади

Туркистон шаҳрини ободонлаштириш, яшил шаҳарга айлантириш ишлари жадал давом этмоқда. Айни пайтда “Жасыл Түркістан” ДКК томонидан февраль-апрель ва октябр-ноябрь ойларида кўчалар, боғлар ва гулзорларга 286 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, 28 минг туп кўп йиллик ва бир йиллик гул кўчатлари экилди.

Шаҳар ҳар куни чиқиндидан тозаланиб, гулзорлар, сайилгоҳлар обод бўлмоқда. 17 925 туп дарахт кўчатлари корхона ишчилари томонидан парвариш қилинмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги 258та иншоотдаги ирригация тизимлари ва фаввораларни қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳарда шанбаликлар ўтказиш, аҳолининг экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш анъанага айланди. Бугунги кунда ишларни тизимлаштириш ўз самарасини бермоқда. Вилоят марказини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Туркистон шаҳри ҳокими Нурбўл Турашбековнинг назоратида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-28, 04:26 811
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.