26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хусусий мактаблар сони кўпаяди

Вилоятимизда мактаб тақчиллигини бартараф этиш мақсадида махсус режа тузилиб, масала босқичма-босқич ҳал қилинмоқда. Бу ишга тадбиркорлар ҳам ҳисса қўшиб, хусусий мактаблар барпо этишмоқда. Лекин аксарият ҳолларда бинокорларга қўйиладиган тартиб ва талаблар инобатга олинмайди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев раислигида ўтган мажлис таълим соҳасига хусусий сармоя жалб қилиш масалаларига бағишланди. 

Унда тадбиркорларга мактаб барпо этиш тартиблари юзасидан маълумотлар берилди. Тадбирда вилоят “Атамекен” тадбиркорлар палатаси директори Асилан Ибадуллаев, мутасадди департамент ва бошқарма раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Минтақада таълим инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2023-2025 йилларда 100тага яқин мактаб барпо этилади. Улар “Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси, Президент топшириғига кўра амалга оширилаётган “Қишлоқ – юрт бешиги” дастури ва бошқа трансфертлар орқали амалга оширилади. 2023 йилда 35та нодавлат мактаб фойдаланишга топширилди. Натижада вилоятимиздаги хусусий мактаблар сони 137тага етди. Бу борада тадбиркорларнинг ҳиссаси салмоқли. Лекин “Бадастир мактаб” қошида нодавлат мактаб барпо этиш самарасиздир. Хусусий мактабларни таълим масканлари етишмайдиган, чекка қишлоқларда қуриш мақсадга мувофиқ бўлади, – деди Бейсен Тажибаев.

Тадбиркорлар палатаси таълим ва тиббиётни ривожлантириш қўмитаси мажлисида умумтаълим дастурлар атрофлича муҳокама қилинди. Бундан ташқари, оммабоп ва бепул хизматларни уюштириш ва уни лицензиялаш ишлари борасида ҳисобот берилди. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг топшириғига мувофиқ, хусусий сармоя ҳисобидан 300 ўрингача мўлжалланган мактаблар қуриш кўзланган.

2024-02-27, 20:03 551
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.