26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мамлакатда “Тоза Қозоғистон” экологик акцияси бошланди

Мамлакат ҳудудларида “Ёшлар имконият маркази” ва ёшлар ташкилотлари ташаббуси билан “Тоза Қозоғистон” республика экологик акцияси бошланди. Кенг кўламли экологик тадбир беш ҳафта давом этади, унинг ҳар бири муайян мавзуга бағишланади, дея хабар беради ҚР Маданият вазирлиги. 

13 апрелга қадар давом этадиган биринчи ҳафталик “Тоза ўлка” деб номланади ва унинг давомида аҳоли, фаоллар, ташкилот ва корхоналар ходимлари томонидан туташ ҳудудлар ва ҳовлилар тозаланади.

20 апрелгача давом этадиган ҳафта “Муқаддас макон”деб номланади ва у тарих ва маданият ёдгорликлари ҳудудини ободонлаштиришга бағишланади.

27 апрелга қадар давом этадиган “Яшил ҳудуд” номли ҳафталик дарахт кўчатлари ўтқазиш ва уларни парваришлашга бағишланади.

4 майгача бўлган муддат “Ибратли авлод” деб номланади ва фахрийларнинг ҳовлилари ва қариялар уйлари ҳудудларини тозалаш ва ободонлаштиришга бағишланади.

“Шаффоф булоқ” деб номланган сўнгги, бешинчи ҳафтада сув омборлари атрофи – дарё ва кўллар чиқиндилардан тозаланади.           

2024-04-11, 01:46 517
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.