26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Этноc ёшлари ва ватанпарварлик ғояси

Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” муассасасининг Сайрам туман филиали йиллик иш режасига асосан Оқсувкент қишлоғидаги Анвар Исмоилов номидаги гуманитар касб-ҳунар коллежида “Тарихдан сабоқ” мавзуида этнос ёшлари билан учрашув  уюштирилди.

Унда тарихчи ва ёзувчи Иброҳим Туркий, шоир Нурғиса Тўремуратов, Сайрам туманининг фахрий фуқароси Асан Шўқатай, Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси хотин-қизлар кенгаши раисаси Зумрад Аҳмедова, касбий медиатор Сайёра Довонова, Сайрам тумани марказлаштирилган кутубхона-кутубхоначиси Рўза Абдужаппарова, С. Сейфуллин номидаги мактаб-гимназиянинг тарих ўқитувчиси Назира Серперова, Байдибек номидаги 31-сонли умумий ўрта мактаб тарих  ўқитувчиси Аян Муратов, шунингдек, ассамблея тарғибот гуруҳи аъзолари ва ёшлар иштирок этди. 

Йиғилишни “Жамоат тотувлиги” ДККнинг Сайрам туман филиали раҳбари Базарбай Мамадиярули олиб борди.

Тадбирда А. Муратов сўзга чиқиб,  Буюк Дашт тарихининг бир қисми бўлган “Хонқўрғон” археологик ёдгорлигини республика миқёсида ўрганилишини таклиф қилди.

– Миллий қадриятлар – ҳар бир халқ табиатида асрлар давомида отадан ўғилга ўтиб келаётган ахлоқий тамойиллардир. Асрдан асрга ўтиб келаётган халқ хазинаси – тили, маданияти, анъаналари, адабиёти ва санъати халқимизнинг маънавий бойлигидир. Шундай экан, биз бу қадриятларни бугунга қандай етказдик ва уларни эртаги кунга қандай етказамиз? – деди Н. Серперова.

Учрашувни сарҳисоб қилган Базарбай Мамадиярули: “Миллий қадриятлар – миллат хазинаси. Асосий тушунча – етти отадир”, деди. У етти ота қозоқ халқининг анъанавий маданиятида ота томондан шахс келиб чиқишининг шажараси эканлигига тўхталди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга  жавоб олишди.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2024-04-20, 02:51 782
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.