26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳукуматга сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан мамлакатимизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлаш юзасидан топшириқлар берган эди. Уларнинг ижроси вазирликлар томонидан босқичма-босқич таъминланмоқда.

Куни кеча Президент Бош вазир Ўлжас Бектеновнинг сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ва табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга, биринчи навбатда, кўчириш нуқталарида бўлган фуқароларга ёрдам кўрсатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглади, дея хабар беради Ақўрданинг матбуот хизмати.

“Давлат раҳбари бу борадаги ишларни фаоллаштириш, жабрланганларни сифатли уй-жой билан таъминлаш, шаҳар ва туманларда инфратузилмаларни таъмирлаш ва қуриш тадбирларини бошлаш юзасидан топшириқлар берди”, дейилади хабарда.

Президент таъкидлаганидек, маҳаллий ижро ҳокимлик органлари раҳбарлари фуқаролар билан фаол ва самарали ишлаш, юзага келаётган муаммолар ва ўринли талабларни ҳал этишга оид давлат сиёсати ва кўрилаётган чора-тадбирларни аниқ тушунтириши шарт.

– Шу билан бирга, ҳукумат, ҳокимликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда қонунга қатъий риоя қилган ҳолда жамоат тартибини таъминлаши керак, – деди Қозоғистон раҳбари.

Akorda.kz, 2024-05-20, 22:21 341
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.