26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳунармандлар шаҳарчаси

Теран тарихга эга Туркистон шаҳрига келаётган саёҳатчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шаҳарнинг маданий-маънавий марказида ҳунармандлар шаҳарчаси барпо этилмоқда. Асосий мақсад – сайёҳларни жалб этиш ҳамда минтақада тадбиркорликни ривожлантириш. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бунёдкорлик ишларини назорат қилиш мақсадида қурилиш иншоотига борди.

Қадимий шаҳарнинг ҳунармандчилик салоҳияти юксак эканлигини таъкидлаган минтақа раҳбари пудратчиларга ишни тезлатиш, сифатли ҳамда муддатида бажаришни топширди.

Жорий йилда Туркистон – туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти мақомига эга бўлди. Йил давомида вилоят марказида туркий давлатлар иштирокида ўтадиган кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Беқиёс сайёҳлик мажмуасининг умумий майдони – 2,56 га. Ҳунармандлар шаҳарчаси 25та меъморий иншоотдан иборат бўлади. Ҳозир пойдеворларни мустаҳкамлаш ҳамда бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш майдонида 50 ишчи, 5та махсус техника меҳнат қилмоқда.

Келгусида минтақада ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини очиш, сайёҳлик соҳасини ривожлантириш кўзда тутилган.

2024-05-28, 01:41 2183
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.