26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лагерлар болаларга мунтазир

Вилоятимизда 2023-2024 ўқув йилида 22та ёзги соғломлаштириш лагери (7та давлат, 15та хусусий) хизмат кўрсатиши режаланмоқда.

Унда ижтимоий ҳолатига кўра, 35482 ўқувчи бюджет ҳисобидан бепул дам олса, 20 мингга яқин ўқувчи ота-оналар маблағи ҳисобидан дам олишади. Шунингдек, “Қозоғистон халқига” жамғармаси ҳисобидан вилоятда 3421 ўқувчи ёзги соғломлаштириш лагерларида бепул дам олади.

Вилоят ҳокими девони мажлисида минтақа раҳбари Дархан Сатибалди лагерлар фаолиятини қатъий назорат қилиш ҳамда болаларга қулай шароитлар яратишни топширди.

Вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Жандўс Маханбетовнинг айтишича, шаҳар ташқарисидаги лагерлар июнь ойининг биринчи ўн кунлигида очилиб, ёз бўйи 6-8 сменада хизмат кўрсатади.

Болаларни ёзги соғломлаштириш масканлари билан таъминлайдиган лагерлар видеокузатув тизимлари, қўриқлаш хизмати, алоқа воситалари, ёнғин синаллари билан таъминланган.

Шунингдек, минтақада мактаб қошида бир маҳал овқат билан таъминлайдиган 350та лагерь (105 987 ўқувчига мўлжалланган) ҳамда 648та ўйин майдончаси (214 654 ўқувчига мўлжалланган) болаларга хизмат кўрсатади. Ўқувчиларни меҳнатга ўргатиш мақсадида ёз мавсумида 108 минг ўқувчи кўкаламзорлаштириш, қурилиш бригадалари ва мактаб боғи парваришида катталарга ёрдамлашади. Болаларнинг ёзги дам олишини уюштиришда махсус тайёргарликдан ўтган 14 446 педагог ходимлар фаолият юритади.

2024-05-31, 03:11 959
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.