26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик – энг олий неъмат

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Алмати шаҳрида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти Парламент ассамблеяси кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан учрашди.

Давлат раҳбари Россиянинг ЖХШТ Парламент Ассамблеясига доимий мақом бериш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Президент бошқа давлатлар делегацияларига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш фикрини илгари сурди.

Қ. Тўқаев парламентлараро мулоқот давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

– Бугунги учрашув ниҳоятда кескин халқаро вазиятда ўтмоқда. Геосиёсий можаронинг кучайиши билан минтақавий хавфсизликка таҳдидлар доираси ҳам сезиларли даражада ўзгарди. Дунёдаги можаролар хавфли даражага етди. Айниқса, Яқин Шарқдаги вазият хавотирга солмоқда. Ғазо секторида ҳар куни юзлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Улар орасида оддий фуқаролар, хотин-қизлар ва болалар бор. Бир миллиондан ортиқ тинч аҳоли оғир аҳволда. Барча йирик халқаро ташкилотлар Фаластиндаги гуманитар вазиятнинг оғирлигини маълум қилмоқда, – деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон бу борада танлаган йўлидан ҳеч қачон четга чиқмаслигини яна бир бор тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, узоқ давом этган можаронинг ягона ечими “икки халқ учун икки давлат” формуласи асосида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини барпо этишдир. Шу билан бирга, Президент БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий йилнинг 10 май куни қабул қилинган фаластинликларнинг Ташкилотга аъзо бўлиш ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги резолюцияни олқишлади.

ҚР Президенти учрашув чоғида Қозоғистон ЖХШТга раислик доирасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва тузилмалар билан ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. 

– БМТ, МДҲ ва ШҲТнинг тармоқ тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Жорий йилнинг январь ойида ЖХШТ Котибияти ва МДҲ Терроризмга қарши кураш маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Биз буни олқишлаймиз, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларини, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт ва мафкурани тизимли равишда замонавийлаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Қ. Тўқаев иқтисодиётга тўхталиб, мамлакат ички ялпи маҳсулоти 265 миллиард долларга етганини маълум қилди.

Шунингдек, Давлат раҳбари ЖХШТ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлашнинг жадал ўсиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев ЖХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши мажлиси ҳар бир аъзо давлат манфаатларини инобатга олган ҳолда давлатларнинг миллий қонунчилигини илгари суриш ва ўзаро мувофиқлаштиришга улкан ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Шунингдек, Кенгаш томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар ЖХШТни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Учрашувда ЖХШТ Парламент Ассамблеяси Раиси – Россия Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин, Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Игорь Сергеенко, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси раиси Рустами Эмомали сўзга чиқди.

Akorda.kz, 2024-06-06, 02:55 244
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.