26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марҳум ўт ўчирувчи “Жасорати учун” медали билан тақдирланди

Шимолий Қозоғистон вилоятидаги баҳорги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш пайтида бурчини адо этаётиб ҳалок бўлган Сайрам туман 6-сонли ўт ўчириш бўлими командири Бекжан Балдановнинг жасорати Давлат раҳбари томонидан эътироф  этилди.

Марҳумнинг жасоратини улуғлаш тадбирида ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги девони раҳбари Ерғали Бахаев, Туркистон вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти директори вазифасини вақтинча бажарувчи Бекбўлат Тўреқулов, туман ҳокими Арман Сабитов, туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Мухан Баймбетов, ташкилотнинг шахсий таркиби иштирок этди.

Бекжан Қуанишули 1978 йил 31 июль куни Сайрам тумани, Сиқим овулида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Шимкент шаҳридаги 2-сонли ўт ўчириш бўлимининг ўт ўчирувчиси сифатида бошлаган. 2004 йилдан буён Сайрам туманидаги 6-сонли ўт ўчириш бўлими командири эди.

Марҳум Бекжан Балданов жасорати учун Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тўқаевнинг Фармойишига биноан “Жасорати учун” медали билан тақдирланиб, у турмуш ўртоғи Индира Қалиқул қизига топширилди.

2024-06-25, 02:36 441
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.