26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Хитой анжуманида

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин бошчилигидаги делегация Урумчи шаҳрида ўтган “Қозоғистон – Хитой” III минтақалараро анжуманида иштирок этди. Тадбирда 629 миллион долларлик 17та ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Тадбирда Қозоғистоннинг 17 вилояти, йирик компаниялари ва ишбилармон доиралари ва Хитойнинг 27 вилояти вакиллари иштирок этди.

– Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий ҳамкорлик алоқаларидан куч олади. Бизнес анжуман якунида энергетика, нефть-газ, тоғ-кон, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, транспорт ва логистика соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланди. «Йўл харита»си ишлаб чиқилиб, ҳар бир лойиҳага мутасаддилар бириктирилади, – деди С. Жуманғарин.

 Урумчи шаҳрида “ЭКСПО Хитой – Евроосиё” халқаро кўргазмаси бошланди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари, Қозоғистон ва Тожикистон бош вазирларининг ўринбосарлари иштирок этди.

2024-06-29, 03:49 358
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.