26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нияти улуғ халқнинг келажаги фаровон

Қадрли ҳамюртлар!

Барчангизни Республика куни билан чин қалбимдан табриклайман! Халқимиз учун ушбу байрамнинг тарихи ва моҳияти ўзгача.

1990 йил 25 октябрь куни қабул қилинган декларация Қозоғистоннинг мустақилликни қўлга киритиш йўлидаги дадил қадами ва тарихий ҳужжати бўлганини биламиз.

Декларацияда Қозоғистоннинг мустақил давлат сифатидаги сиёсий-ҳуқуқий асослари эълон қилинди. Ушбу ҳужжат билан давлатимиз ички аскарини, давлат хавфсизлиги ва ички ишлар органларини тузиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу – миллати учун жонини фидо қилган, халқига сидқидил хизмат қилган маърифат фидойилари ва жамоат арбоблари меҳнатининг мевасидир. Мустақиллик – бебаҳо қадрият, улуғ бойлик. Шу боис, унинг қадрига етишимиз керак.

Азиз ҳамюртлар!

Мустақил Қозоғистоннинг асосий бойликларидан бири – муқаддас Туркистоннинг янгиланиши. Туркий оламнинг пойтахтига айланган муқаддас шаҳар энди янги мақомга эга бўлмоқда. Туркистоннинг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонун Парламентда  кўрилмоқда. Шу орқали тарихий шаҳарнинг мавқеи янада ортади.

Жорий йил вилоятимизнинг ташкил топганига 6 йил тўлса, минтақа ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий, сиёсий соҳада юқори кўрсаткичларга эришиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Қадрли туркистонликлар!

Алаш фарзанди, миллат арбоби Алихан Бўкейханулининг “Адолат йўқ жойда бирлик-барака бўлмайди”, деган сўзи бор. Биз минтақани, республикани ривожлантирамиз, десак, энг аввало, барчамиз адолатни таъминлашимиз керак. Адолат – ўз хизматини виждонан адо этиш, элга сидқидилдан хизмат қилиш демакдир. Шу муносабат билан барчангизни Республика куни билан табриклаб, минтақа фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишга чақираман!

Туркистон минтақасининг бирлиги ярашган халқи бор экан, тарихий минтақанинг истиқболи ёрқин бўлади.

Барчангизга узоқ умр, соғлик-саломатлик, муваффақият тилайман!

Республика куни муборак бўлсин!

Дархан САТИБАЛДИ, вилоят ҳокими, 2024-10-24, 20:23 1380
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.