26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар Cайрам туманида

Вилоятимизда фаолият юритувчи даврий нашрларнинг раҳбарлари ва журналистлари, жумладан, ҚР Журналистлар уюшмасининг вилоят филиали раиси в. б.  М. Даулетов, “DIDARBEK.kz” ахборот агентлигининг директори А. Ассенди, “Жас алаш” газетасининг вилоятдаги мухбири Б. Даут, “Шымкент келбеті” газетасининг муҳаррири Б. Тайжан, “Өзге пікір” газетасининг бош муҳаррири Ш. Мўлдабек, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси директор-бош муҳаррири Р. Алибоев, “Минтақавий алоқалар хизмати” бўлими раҳбари Т. Байтас ва ходими Қ. Карибаев, “Түркістан” газетасининг мухбири Д. Тилеуханлар Сайрам туманига ташриф буюриб, “Исфижоб” МЧБга қарашли “Мартўбе”, “Сайрам садоси”, “Пульс Сайрама” газеталари ходимлари билан мулоқотда бўлишди.

“Исфижоб” МЧБ директори А. Умаров меҳмонларни таҳририят фаолияти билан таништирди. “Бугунги кунда жамоада ўн ходим ишламоқда, – деди у. – “Мартўбе” – 1600, “Сайрам садоси” – 2500, “Пульс Сайрама” – 600 нусхада чоп этилмоқда. Жорий йилга 8 миллион тенге миқдорида давлат буюртмаси олганмиз. Учта газета учун бу маблағ етарли эмас. Ходимларимизнинг маошлари ҳам кам...” 

Тадбир давомида медиасаводхонликни ошириш борасидаги ОАВ ходимларининг роли, ахборот соҳасида фаолият юритаётган журналистларнинг малакасини ошириш, туман ва шаҳарлардаги ОАВларнинг давлат буюртмасини олишга эришуви ҳамда ижросидаги тажрибаларни ўрганиш, ахборот тарқатишда анъанавий ОАВ ва медиамакондаги замонавий услубиятларни қўллаш ҳамда рақобатбардошликни ошириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

ҚР Журналистлар уюшмасининг вилоят филиали раиси в. б.  М. Даулетов мазкур тадбирнинг аҳамиятини таъкидлаб, бундай учрашувлар йил охиригача барча туманларда давом этишини  таъкидлади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-10-23, 23:10 1032
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.