26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ассамблея мониторинг гуруҳи – Сайрамда

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг мониторинг гуруҳи Қорабулоқ, Манкент  қишлоқлари аҳолиси билан учрашув ўтказди. 

Унда Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмуриятининг Қозоғистон халқи Ассамблеяси котибияти мудири ўринбосари Ғалимжан Махан, ҚР Парламенти сенати депутати Алишер Сотволдиев ва ҚХА Республика этномедиация кенгаши раиси Шерзод Пўлатов иштирок этди.

Учрашувни туман ҳокими ўринбосари Мадияр Алипов, олиб борди. ҚХАнинг мониторинг гуруҳи аъзолари мамлакат хавфсизлиги, тинчликни сақлаш учун ички барқарорлик ҳамда этник гуруҳлар орасидаги тотувликни мустаҳкамлашнинг аҳамиятига тўхталишди. Шунингдек, этнослараро соҳадаги давлат сиёсатининг асосий устуворликлари ва эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлашди.

Очиқ савол-жавоб шаклида ўтган мажлисда жамоат хавфсизлиги ва тинчликни сақлашда қандай ишлар амалга оширилиши муҳимлиги муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида маҳаллий аҳолининг саволларига атрофлича жавоб берилди. Давлат идораларининг этнослараро алоқаларни кучайтириш бўйича дастаклари ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолиятининг янги йўналишлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-10-23, 23:07 885
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.