26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари Самарқанд шаҳрида ўтган “Ўзбекистон – Қозоғистон” IV ҳудудлараро кенгашида иштирок этди

Икки мамлакат президентларининг ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида эришилган келишувларини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди. Саноат кооперацияси, сув-энергетика, транзит ва транспорт соҳалари, газ саноатидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий савдо ҳамкори ҳисобланади. Жорий йилнинг саккиз ойи якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларни ташкил этди.

– Қозоғистон ва Ўзбекистон барча соҳаларда ҳамкорликда ишлаш учун кенг истиқболга эга. Бунга, биринчи навбатда, давлат раҳбарлари Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган сиёсий мулоқот ёрдам бермоқда. Астанадаги бизнес-анжуман доирасида имзоланган 7 миллиард долларлик сармоявий битимлар ва тижорат шартномалари катта ҳамкорлик доирасини кенгайтириш имконинин беради. Ишончим комилки, бугунги учрашув янги истиқболли  лойиҳаларни амалга оширишнинг бошланиши бўлиб, бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор иқтисодий тараққиётини таъминлашга улкан ҳисса қўшади, – деди ҚР Бош вазири Ўлжас Бектенов.

Нефть-кимё, металлургия, автомобилсозлик, саноат, озиқ-овқат, кимё ва фармацевтика саноатида катта экспорт салоҳияти мавжуд. Қозоғистон қўшимча қийматга эга 40 турдаги Қозоғистон товарлари бўйича Ўзбекистонга экспорт етказиб бериш ҳажмини 550 миллион доллардан оширишга тайёр.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг устувор йўналиши минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш эканини таъкидлади.

– Ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 2,5 баравар ўсиб, ўтган йили 4,4 миллиард долларга етди, бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Чегаравий вилоятлар бир-бири билан – Қорақалпоғистон Манғистов вилояти билан, Тошкент Туркистон вилояти билан, Навоий Қизилўрда билан бевосита ва яқин алоқалар ўрнатган.  Бошқа вилоятларимизда ҳам алоқалар изчил мустаҳкамланиб, савдо ва саноат кооперацияси ривожланмоқда. Айни пайтда ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар мавжуд, – деди Абдулла Орипов.

Тадбирда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларда сармоя ҳажми 3,4 миллиард доллар бўлган 74та қўшма лойиҳани амалга ошириш ва 14,6 минг янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Шу жумладан Қозоғистон Республикасида 65та корхона очилиши режалаштирилган бўлиб, улар мамлакатда 13,6 мингта янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Бугунги кунга қадар Қозоғистонда 9та, Ўзбекистонда 3та қўшма лойиҳа амалга оширилди. Бу жами 4,8 мингта янги иш ўрни яратиш имконини берди. Қозоғистон – Ўзбекистон саноат ҳамкорлигига Қўстанай шаҳрида кичик ҳажмдаги Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқариш, Саран шаҳрида маиший техника ишлаб чиқариш заводи, Шимкент шаҳри ва Туркистон вилоятида тикув ва йигирув фабрикалари, Ангрен шаҳрида газбетон ишлаб чиқариш корхонаси мисол бўла олади. Бу ҳукуматларнинг муштарак фаолиятига янги жўшқинлик беради, “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилади, унда хизматлар “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатилади, тадбиркорларга солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар тақдим этилади.

Бундан ташқари, транспорт-логистика салоҳиятини тараққий эттириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон савдо айланмасининг 50 фоиздан ортиғи транзит йўли билан Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади. Турли транспорт турлари бўйича 18 йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилгани алоқаларни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очмоқда.

“Қозоғистон – Ўзбекистон” IV Ҳудудлараро ҳамкорлик анжумани доирасида умумий қиймати 352 миллион доллардан ортиқ бўлган 76 ҳужжат имзоланди. Ҳужжат энергетика, тоғ-кон саноати, геология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур анжуман долзарб вазифалар ва ҳамкорлик истиқболларини фаол муҳокама қилиш майдонига айланди. Унда икки мамлакат вазирликлари, чегарадош вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари, 200га яқин ишбилармон доиралар вакиллари минтақалараро ҳамкорлик, ўзаро савдони ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. “В2В” шаклида иқтисодиётнинг металлургия, қурилиш саноати, машинасозлик, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари ва сайёҳлик каби истиқболли йўналишларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш дастаклари кўриб чиқилди.

Анжуман доирасида Ўзбекистонда Ш. Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Абай номидаги илмий-маданий марказ ҳамда Abai Universityда қозоқ тили ва адабиёти кафедрасининг тантанали очилиш маросими ўтди.                 

Рrimeminister.kz., 2024-10-24, 01:57 752
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.